Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2022 йўлида қўшма корхона

ЖЧ-2022 йўлида қўшма корхона

  13.02.2019 00:20
  0
  581
ЖЧ-2022 йўлида қўшма корхона

ФИФА ва ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси қўшма корхона тузди. Янги ташкилот Қатарда ЖЧ иштирокчилари ва мухлисларга қулай шароитлар яратишда кўмаклашади. Қўшма корхона номи анча жарангдор - FIFA World Cup Qatar 2022 LLC. 5 февраль куни Дохада бошқарув тизимининг илк йиғилиши ўтказилди. Бу корхона ЖЧ-2022ни араб дунёсида илгари суриш   ишларига ҳам жавоб беради. Мундиал ташкилий қўмитаси эса асосан инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа дастурлар билан шуғулланади. «ФИФА билан қўшма корхона тузилгани Қатар-2022 лойиҳасида муҳим ўрин тутиши аниқ. Ҳозир турли инфратузилмалар бўйича ишларни якунламоқдамиз, хусусан, стадионлар ва машғулот майдонларини фойдаланишга топшириш фурсати яқин. Кейинги вазифамиз - ЖЧни ташкиллаш тажрибани амалда қўллаш», - деди ташкилий қўмита раҳбари Ҳасан ал  Таввадий. Дарвоқе, янги корхонани ҳам айнан ал Таввадий бошқаради. Эслатма, Қатар мундиали ўйинлари 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабригача  Доха, Лусайл, Ал-Вакра, Ал-Хор, Ал-Райян, Умм-Салал ва Мадинат ал Шамал шаҳарларида бўлиб ўтади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz