Қайднома

Қидирув

Ракитич ўрнига Рабьо

Ракитич ўрнига Рабьо

  16.02.2019 16:26
  0
  418
Ракитич ўрнига Рабьо

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Адриан Рабьо ёзда «Барселона»га ўтишга умид қилса бўлаверади. Le Parisien нашри каталонияликларнинг 23 ёшли футболчи билан келишувга эришганини ёзмоқда. Айтишларича томонлар Рабьонинг «Барселона»даги роли, маоши ҳақида келишиб олишган. Маълумотларга кўра у Каталония пойтахтида хорватиялик 30 ёшли Иван Ракитичнинг ўрнини эгаллайди. Ракитич мавсум якунланганидан кейин жамоани тарк этиш ниятида экан.
Рабьонинг «ПСЖ» билан шартномаси шу ёзда ниҳоясига етади. У каталонияликлар сафига озод агент сифатида қўшилади. Парижликлар футболчи билан янги шартнома борасида келиша олишмади. Шундан сўнг ярим ҳимоячини ўринбосарлар жамоасига бадарға қилишди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz