Қайднома

Қидирув

Назорат учрашуви. «Қўқон-1912» - «Динамо» (2:3)

Назорат учрашуви. «Қўқон-1912» - «Динамо» (2:3)

  16.02.2019 15:42
  0
  501
Назорат учрашуви. «Қўқон-1912» - «Динамо» (2:3)

Қўқонликларнинг рақиби – Самарқанднинг “Динамо” жамоаси бўлди. Дастлабки дақиқаларда ҳужумкорликка зўр беришган футболчиларимиз секин-аста ташаббусга эга бўла бошлашди. 14-дақиқада Тимур Усмоновнинг зарбасини хавфли кўриниш олган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб, Жамшид Ҳасанов томонидан йўлланган зарбани рақиб посбони қийинчилик билан қайтаришга эришди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида ҳисобни очишга яқинлашдик. Суҳроб Неъматовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегди.

Кетма-кет ҳужум уюштирган футболчиларимиз танаффусга чиқиб кетишдан олдин ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди. 44-дақиқада Бобур Қосимов узоқ масофадан берган аниқ зарбаси билан ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда футолчиларимиз яна олдинга ташланишди. Бироқ 50-дақиқада захирадан майдонга Қадамой Нурметов иккинчи бор дарвозамизни аниқ нишонга олган бўлса, орадан ҳеч қанча ўтмай, яна бир захирдан ўйинга қўшилган Дамир Темиров ҳисобни йириклаштирди. 70-дақиқада Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасини ишғол этиб ҳисобни бироз қисқартирди.  73-дақиқада захирадан майдонга тушган Шахбоз Эркинов самарқадликлар дарвозасини аниқ нишонга олди. Қолган дақиқаларда футболчиларимиз ҳарчанд ўринишмасин, “Динамо” дарвозасига бошқа йўл топа олишмади ва ўртоқлик учрашувида мағлубиятга учрашди.

Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Динамо” – 2:3 (0:1)
Голлар:
 Суҳроб Бердиев – 70, Шаҳбоз Эркинов – 73. - Бобур Қосимов – 44, Қадамбой Нурметов – 50, Дамир Темиров – 52.
“Қўқон-1912”: 71. Боян Кнежевич, 7. Жамшид Ҳасанов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Суҳроб Неъматов, 65. Жасур Ҳасанов, 79. Иқбол Маликжонов, 95. Тимур Усмонов, 97. Милош Николич.
Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 77. Сарвар Каримов, 11. Тимур Ҳакимов, 14. Аваз Маматхўжаев, 41. Жасур Ёқубов, 70. Шахбоз Эркинов, 78. Бехруз Садиллоев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
“Динамо”: 16. Акрам Хўжаев, 4. Ҳакимхон Аъламхонов, 17. Отабек Нарзуллаев, 5. Аваз Агалиев, 23. Комил Шарофутдинов, Дилмурод Каримов, 22. Бобур Қосимов, 90. Шоҳруҳ Абдураимов, 10. Сардор Эминов, 19. Санжар Баротов, 50. Воҳид Шодиев.
Захира: 1. Шохрух Эшбўтаев, 2. Миркомил Локаев, 15. Қадамбой Нурметов, 18. Шерзод Жалилов, 20. Амир Сафаров, 21. Дамир Темиров, 24. Жасур Ўринов.


Манба: championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz