Қайднома

Қидирув

ЎФА мутасаддилари Германия футбол федерацияси вакиллари билан учрашишди

ЎФА мутасаддилари Германия футбол федерацияси вакиллари билан учрашишди

  16.02.2019 16:02
  0
  442
ЎФА мутасаддилари Германия футбол федерацияси вакиллари билан учрашишди

Жумладан, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг маслаҳатчиси Санъат Шарипов ва ЎФАнинг Европадаги вакили Дилшод Рўзметов Германия футбол федерациясида бўлиб, немис футболи мутасаддилари билан учрашув ўтказишди. Жумладан, Германия футбол федерацияси Халқаро алоқалар  ва стратегик лойиҳалар бўйича мутахассис Патрик Мотгомери учрашув давомида Германия футболи босиб ўтган ривожланиш йўли ҳақида гапириб берди. Шунингдек, немис футбол академияларида йўлга қўйилган иш фаолияти, ёш футболчиларни тарбиялаш, болалар футболи мураббийларини малакасини ошириш бўйича Германияда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берди. 

Учрашув давомида немис футбол мутахассисларини юртимизга олиб келиш, улар иштирокида болалар ва ўсмирлар футбол академияларида турли семинар ва ўқув курслари ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, "Бавария", "Айнтрахт" клублари академиялари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш ва бу ҳамкорлик доирасида юртимиздаги болалар футболи бўйича мураббийларни малака ошириш учун Германияга юбориш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, икки мамлакатнинг турли ёшдаги терма жамоалари ўртасида ўзаро ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш бўйича ҳам муҳокама ўтказилди. Шу йилнинг май ойида Берлиннинг U-18 жамоаси мамлакатимизга ташриф буюради ҳамда Ўзбекистонда бу жамоа билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этиладиган бўлди.

Учрашув якунида Германия футбол федерацияси вакилларига ЎФА номидан эсдалик совғалари топширилди.


Манба: championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz