Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Барселона» кичик ғалабасини расмийлаштирди

Ла Лига: «Барселона» кичик ғалабасини расмийлаштирди

  17.02.2019 04:01
  0
  433
Ла Лига: «Барселона» кичик ғалабасини расмийлаштирди

Испания чемпионатининг 24-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Вальядолид"ни қабул қилиб, қийин ғалабани қўлга киритди.

Мезбонлар Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал баҳси олдидан кучни тежаб ҳаракат қилишди. Фақатгина биринчи бўлим тугашига 2 дақиқа қолганида каталонияликлар ҳисобни очишди. Меҳмонлар ўз жарима майдончалари ичида Пикега нисбатан қўполлик ишлатишди. Белгиланган пенальтини Месси голга айлантирди.

Иккинчи бўлимда майдон эгалари кўплаб вазиятларни яратишди. Аммо "Барселона" клуби собиқ дарвозабони Масип нақ 6та сэйв намойиш қилиб, ҳисобнинг йирик кўриниш олишига йўл қўймади ва учрашув охиригача интригани сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Жумладан, "Вальядолид" посбони 83-дақиқада Месси томонидан йўлланган иккинчи 11 метрли зарбани қайтарди.

Ушбу ғалабадан кейин "Барса" Ла лига жадвалида пешқадамлик қилишда давом этадиган бўлди.

ЛА ЛИГА. 24-ТУР

БАРСЕЛОНА – ВАЛЬЯДОЛИД - 1:0 (1:0)

Гол: 1:0 – 43, пенальти Месси.

Барселона: тер Штеген, Пике, Альба, Серджи Роберто, Вермален, Видаль, Бускетс, Боатенг (Суарес, 60), Аленья (Ракитич, 76), Дембеле (Коутиньо, 70), Месси.

Вальядолид: Масип, Кико Оливас, Калеро, Мартинес, Хоакин Фернандес, Мичел, Ануар, Верде (Тони, 67; Пласа, 76), Антоньито, Серхи Гвардиола, Унал (Кеко, 79).

Огоҳлантиришлар: Унал (11), Ануар (34), Месси (67), Мичел (70).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz