Қайднома

Қидирув

Сардор Рашидов: "Хет-трик"имни Ўзбекистон халқига бағишлайман"

Сардор Рашидов: "Хет-трик"имни Ўзбекистон халқига бағишлайман"

  17.02.2019 10:03
  0
  527
Сардор Рашидов:

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси айни дамда Португалия чемпионатида фаолият олиб бораётган Сардор Рашидов 16 февраль куни мамлакат чемпионатининг 22-турида ўрин олган «Насионал»—«Фейренси» учрашувида (4:0) учта гол уриб, ҳет-трикка эришди. «Дарё» таҳририяти ўйиндан сўнг ўзбекистонлик футболчи билан кичик суҳбат уюштирди.

Фото: Twitter

Ўйин ҳақида

— Ўйин жуда қизиқ бўлди. Учта гол уриб, ҳет-трик қайд этганимдан жуда хурсандман. Ушбу голларни ватаним, Ўзбекистон халқига бағишлайман. Менга билдирилаётган эътибор ва мухлислик учун барчага ташаккур айтаман ва янада яхшироқ ўйин кўрсатиб, кўплаб голлар уришга интиламан.

«Насионал»да қандай кутиб олишгани ҳақида

— «Насионал»да барча бирдек мени илиқ кутиб олди. Ҳаммаси жойида. Клуб ўз тарихига эга, ундан муносиб ўрин олишга ҳаракат қиламан.

Кўплаб мураббийлар билан ишлагани ва машғулотлар ўртасидаги фарқ ҳақида

— Кўп мураббийлар билан ишлаганман. Ҳаммаси ўзига хос услубга эга. Бироқ Коштинья («Порту» билан 2004 йилда Чемпионлар Лигасини ютган. таҳририят) ҳам яхши ва профессионал мураббий экан. Буни унинг машғулотларидан ҳам билса бўлади.

Чемпионат савияси ҳақида

— Португалия чемпионати савияси жуда юқори. Ҳамма ўйинларда иштиёқ билан ҳаракат қилишади. Тиним билишга фурсат йўқ. Майдонда фақат меҳнат талаб этилади.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz