Қайднома

Қидирув

Неймар: «Франция чемпионатини осон деганлар адашади»

Неймар: «Франция чемпионатини осон деганлар адашади»

  17.02.2019 11:46
  0
  401
Неймар: «Франция чемпионатини осон деганлар адашади»

«Пари Сен-Жермен» клуби аъзоси Неймар Франция чемпионати - Лига1 савиясига баҳо берди.

«Ким Лига1ни осон мусобақа деб ўйласа, қаттиқ янглишади. Дейлик, жисмоний томондан Франция чемпионати даражаси Испанияникидан юқорироқ. Тўғри, Испанияда сифатга эътибор кучли, аммо бу ерда яккакурашлар хавфли. Шунингдек, Францияда бир эмас, икки қатор ҳимоя қўрғонидан ўтишинг керак. Боз устига, ҳимоячилар камида икки метр бўйга эга. Бу ҳолатда зарур ечимга келиш жуда қийин. Ҳакамлик?! Бу ерда ҳакамлар худди бошлиқ каби. Улар ҳуштак ёрдамида нафақат мени, балки бошқаларни ҳам тўқнашувлардан ҳимоя қилишлари лозим», — дея Неймарнинг сўзларини келтиради Le10Sport нашри.

Эслатиб ўтамиз, Неймар Франция кубогининг «Страсбург» клубига қарши ўйинида жароҳат олиб, бир ой муддатга сафдан чиққанди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz