Қайднома

Қидирув

“Локомотив”, “Қўқон-1912” ва “Бухоро” футболчиларини белгиланган муддатда ПФЛда рўйхатдан ўтказмади

“Локомотив”, “Қўқон-1912” ва “Бухоро” футболчиларини белгиланган муддатда ПФЛда рўйхатдан ўтказмади

  18.02.2019 16:34
  0
  410
“Локомотив”, “Қўқон-1912” ва “Бухоро” футболчиларини белгиланган муддатда ПФЛда рўйхатдан ўтказмади

Юртимизда янги мавсум старт олишига борган сайин оз муддат қолмоқда.  Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси клубларга янги мавсум учун ўз футболчи, мураббий ҳамда расмий шахсларини ПФЛда рўйхатдан ўтказиш бўйича график тақдим этган эди.

Деярли барча клублар ўзлари учун белгиланган муддатда рўйхатдан ўтказиш жараёнини амалга оширишмоқда. Бироқ “Локомотив”, “Қўқон-1912” ва “Бухоро” клублари жадвалда белгиланган муддатларда жамоа футболчи, мураббий ҳамда расмийлари ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш учун олиб келмади. 

Ариза ҳужжатларини расмийлаштириш ЎзПФЛ томонидан белгиланган жадвалга мувофиқ амалга оширлиши, муддатга амал қилмаслик эса ЎФАнинг Интизом ва одоб-аҳлоқ қўмитаси кодексига мувофиқ жарима солинишига олиб келиши Мусобақалар регламентида белгилаб қўйилган. Қайта ариза топширишга жарима тўлангандан кейин рухсат берилади.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz