Қайднома

Қидирув

Аламзада Лопетеги

Аламзада Лопетеги

  19.02.2019 00:05
  0
  442
Аламзада Лопетеги

«Реал»нинг собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги ниҳоят, матбуотда чиқиш қилди. Ўтган йилнинг октябрь ойида Мадрид клуби томонидан истеъфога чиқарилган мутахассис шундан буён сукут сақлаётганди. Хуллас, Лопетеги яқинда BBCга интервью бериб, 2018 йили ёзда бўлган воқеалар, хусусан, ЖЧ-2018 арафасида Мадрид клуби бош мураббийига айлангани ва бунинг эртасига Испания терма жамоасидан бўшатилганига оид хотираларини ёдга олди. «Реал» билан келишувни бир ой сир сақлаш имконсиз эди, бу виждонсизлик ҳам бўларди. Шунинг учун махсус матбуот анжуманида барчасини рўй-рост айтиш ва бор диққатни ЖЧга қаратишни ўйладим. Бу энг мақбул йўл эканлигига ишончим комил эди. Бироқ... Аслида Испания термаси таркибида жуда зўр футболчилар йиғилишганди. Уларга «Реал» билан келишиб олганимни айтганимдан сўнг 3 ҳафталик йиғин давомида машғулотларни режа асосида давом эттирдик. Асосийси, ҳеч қандай тушунмовчилик юзага келмади, ҳамма хурсанд эди. Афсуски, якунда президент (Испания футбол федерацияси президенти Луис Рубиалес назарда тутилмоқда) ўша қарорни қабул қилди. Мен учун ўта оғир дамлар... Буни ҳеч қачон унутолмасам керак, чунки ЖЧ старти арафасида жамоадан айро қолишимни сира кутмагандим. Очиғи, менга нисбатан адолатсизлик қилишди, деб ўйладим. Кейин атиги 5 соатда Москвадан Мадридга қайтдим ва «Бу - ҳаёт» иборасидан бошқа сўз тополмадим. Бошимдан ўтган бу тажриба жуда аччиқ, аммо инсон ҳар қандай вазиятни ижобий томонга ўзгартиришга уриниб кўриши керак. Шундай ҳам қилдим, аммо ўхшамади...», - деди Лопетеги.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz