Қайднома

Қидирув

ЖОЗЕ МОУРИНЬО ИСТЕЪФОЛАР ОРТИДАН 50 МИЛЛИОН ФУНТ ОЛГАН...

ЖОЗЕ МОУРИНЬО ИСТЕЪФОЛАР ОРТИДАН 50 МИЛЛИОН ФУНТ ОЛГАН...

  20.02.2019 09:00
  0
  400
ЖОЗЕ МОУРИНЬО ИСТЕЪФОЛАР ОРТИДАН 50 МИЛЛИОН ФУНТ ОЛГАН...

«Челси»дан 2та йирик тўлов, «МЮ»дан 1та. Кўпчилик билади, португалиялик мутахассис фаолияти давомида энг сара клубларда ишлади. «Беназир» шунга мувофиқ, етарлича хизмат ҳақи олгани ҳам ҳақиқат. У шунингдек, истеъфолар сабаб, катта миқдорда компенсация пули ундиргани билан ҳам алоҳида ажралиб туради.

 «Челси» - 2007 йил. Моуриньо «Стэмфорд Бриж»даги илк даврида 3 мавсум бадалига 2 марта чемпионлик рутбасига эришди, аммо ЧЛда 2 марта ярим финалда тўхтади. Мавсум-2007|2008 ёмон натижалар билан бошлангач («аристократлар» АПЛда «Астон Вилла»га ютқазиб, «Блэкберн» билан очколарни бўлишиб олишган, шунингдек, ЧЛда  «Русенборг»ни енголмагандилар), Моуриньо кетди.

Кетиш чиптаси (компенсация) баҳоси - 23 млн. фунт

«Челси» - 2015 йил. 6 йилдан кейин Лондонга қайтган Моуриньо мавсум-2014|2015да «аристократлар»ни олтин марра сари етаклади. Жамоа бутун чемпионат давомида атиги 3 марта ютқазганди. Бироқ тез орада барчаси бирдан орқага кетди. Моу янги мавсум стартидаёқ Ева Карнейро, кейинроқ эса Эден Азар билан можарога борди. Бунинг оқибатидами, амалдаги чемпион декабрь ўрталаригача 16та ўйиндан 9тасида мағлубликни тан олди. «Аристократлар» хусусан, бўлажак чемпион - «Лестер»га ютқазишгач (1:2), Жозе тилига эрк берди: «Футболчилар - сотқин. Улар бугун мени «сотишди...». Яна 3 кундан сўнг кутилган истеъфо расмийлаштирилди.

Кетиш чиптаси (компенсация) баҳоси - 8,3 млн. фунт

«МЮ» - 2018 йил. «Қизил иблислар» АПЛ доирасида «Ливерпул»га қарши кечган ўйинда 0:3 ҳисобида ютқазишгач, «Энфилд» аренасидаги директорлар дам олиш хонасидаёқ Эд Вудворд, Алекс Фергюсон ва Дэвид Гилл иштирокида муҳокама бошланди. Орадан 2 кун ўтиб, «МЮ»нинг Каррингтондаги базасида Вудворд ва Моуриньо ўртасида 45 дақиқалик яккама-якка «суҳбат» бўлиб ўтди ва якунда мураббий истеъфога чиқарилганидан хабардор қилинди.

Кетиш чиптаси (компенсация) баҳоси - 19,6 млн. фунт

Моуриньо 2013 йили «Реал»дан икки томонлама келишув асосида кетган. Акс ҳолда, мадридликлар шартномани муддатидан олдин бекор қилишгани учун португалияликка 17 млн. фунт миқдорида товон тўлашга мажбур бўлишарди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz