Қайднома

Қидирув

ФУТБОЛ ТАРАҚҚИЁТИ СИРИ

ФУТБОЛ ТАРАҚҚИЁТИ СИРИ

  21.02.2019 06:29
  0
  627
ФУТБОЛ ТАРАҚҚИЁТИ СИРИ

Айтиш шарт эмас, футболимизда кўп яхши ишлар бажарилмоқда. Шулардан бири - клубларни хусусийлаштириш. Авваллари «Янгиер» ва «Гулистон» каби жамоалар Сирдарё вилояти шаънини ҳимоя қиларди. Ҳозир эса Суперлигада вилоятимиздан вакил йўқ. Бунинг ўзига хос сабаблари бор, албатта. Эҳтимолки, мутасаддилар ишни тўғри йўлга қўёлмаётгандирлар, балки хусусийлаштириш бўйича тўсиқлар олиб ташланмаётгандир. Ваҳоланки, мамлакатимизда футбол тараққиёти давлат даражасидаги масала бўлиб турибди. Дейлик, «Гулистон» марказий стадиони, клуб базаси ва унга тегишли нарсалар футболга чинакамига қизиқадиган бирор тадбиркорга берилса, бизнинг вилоятда ҳам олдинга силжиш кузатилармиди? Умуман, шахсий фикримча, клубларни хусусийлаштириш масаласига янада жиддийроқ ёндашиш керак. Шунингдек, футбол мактаблари ва академияларни ҳам хусусийлаштириш катта наф беради. Футбол бизнеси, умуман, ҳаётдан мисоллар шу қадар кўпки, қандайдир шубҳага бориш ўринсиз. Мисол учун, озгина маблағ билан шахсий бизнесини йўлга қўйган тадбиркор йиллар ўтиб, ўз уйи, машинаси, дўконлари, офиси, супермаркет ва гипермаркетларига эга бўлади. Орамизда бундай инсонлар жуда кўп. Баъзан ўйлаб қоламан, шундай ривожланиш стратегиясини нега футболда қўлламаслик керак? Кўряпмизки, хусусийлаштириш тажрибаси жаҳон футболида самара бермоқда. Тўғрида, муайян клуб тўлиқ хусусий мақомини олиб, таркибини жиддий кучайтирса, бунинг нимаси ёмон? Солиқларни вақтида тўлаб, спорт принципларига риоя қилса, бас-да. Хулосам шуки, клубларимиз тўлиқ шахсий мулкка айланмас экан, футболимиздаги ислоҳотлар самараси унча билинмайди. Менимча, охирги чора шу. Агар хусусийлаштириш тезлаштирилса, узоғи билан 10-15 йилда яққол ўсишга эришамиз.

Сарвар АҲМЕДОВ, Гулистон шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz