Қайднома

Қидирув

«Интер» ва «Барселона» ҳозирча келиша олишмаяпти

«Интер» ва «Барселона» ҳозирча келиша олишмаяпти

  21.02.2019 14:26
  0
  423
«Интер» ва «Барселона» ҳозирча келиша олишмаяпти

«Интер» ва «Барселона» клублари ярим ҳимоячи Иван Ракитич трансфери борасида музокаралар олиб боришди. La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар қилишича, музокаралардан сўнг «Интер» вакиллари келишувга эришишларига ишонмоқдалар.

Миланликлар 30 ёшли футболчи учун 35 миллион евро таклиф қилишмоқда, «Барса» эса 45 миллион сўрамоқда. Катта эҳтимол билан томонлар 40 миллион евро атрофидаги маблағга келишишлари кутилмоқда.

Хорватиялик ўйинчининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган. Унинг маоши йилига 5,5 млн еврони ташкил қилади. «Интер» Ракитичга камида уч йиллик келишув таклиф қилишга тайёр.

Аввалроқ Милан клуби Ракитичнинг термадаги шериги ва «Реал» етакчиси Лука Модрични сотиб олмоқчи бўлганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz