Қайднома

Қидирув

Рустам Лутфуллин ОФКнинг Ёш ҳакамлар академиясида таҳсил олмоқда

Рустам Лутфуллин ОФКнинг Ёш ҳакамлар академиясида таҳсил олмоқда

  21.02.2019 19:50
  0
  391
Рустам Лутфуллин ОФКнинг Ёш ҳакамлар академиясида таҳсил олмоқда

Шу йилнинг 24-26 февраль кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан ташкил этилган Ёш ҳакамлар академиясида дастлабки ўқув курслари ташкил қилинди. Мазкур курсларда юртимиз вакили Рустам Лутфуллин ҳам иштирок этмоқда. Ёш ҳакамлар учун академия ташкил этилиши келгусида нафақат Осиёда, балки жаҳон биринчиликларида ҳам бир қатор нуфузли мусобақаларда ишлайдиган, муҳим учрашувларни бошқарадиган кўплаб малакали ҳакамларни тайёрлашга замин яратади.

Ушбу академияда таҳсил олаётган ёш ҳакамлар орасида ОФКга аъзо барча мамлакатлар вакиллари бор. Ўқув курслари давомида футбол қоидаларига киритилган ва киритилиш кутилаётган ўзгаришлар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар бериб борилмоқда. Шунингдек, футболда рўй берадиган баҳсли вазиятлар акс этган видеоклиплар намойиш қилиниб, бундай вазиятларда қандай қарор чиқариш зарурлиги ўргатилмоқда. Бундан ташқари, ўқув курслари иштирокчилари ўзлари ҳам майдонда амалий машғулотларда иштирок этиб, бу машғулотлар видеотасвирга олиняпти. Кейин мазкур тасвирлар иштирокчиларнинг ўзларига намойиш қилиниб, хатолар таҳлил қилинмоқда.

Яна бир жиҳатни таъкидлаб ўтиш зарур. Ушбу ўқув курсларини олиб бораётган инструкторлар орасида ўтган йилги Жаҳон чемпионати ва бу йилги Осиё Кубогида ишлаган ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев ҳам бор.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz