Қайднома

Қидирув

Шарҳ устаси- Давлат Турдиалиев ҳақида...

Шарҳ устаси- Давлат Турдиалиев ҳақида...

  02.03.2019 08:46
  0
  1058
Шарҳ устаси- Давлат Турдиалиев ҳақида...

Тўдада аълоси, сараси бўлар,

Овоза овози, наъраси чиқар.

Ўзбекда ўрни бор ўнта бўлса ҳам,

Изидан бир кўзи қораси чиқар.

 

Минглаб мухлисларга танилди аввал,

Давлат Турдали бўлиб ҳар маҳал.

Ўзгача талқини, шарҳлари билан,

Ўсиб борди изчил, галма-гал.

 

Комиллик томон тўғри йўл солди,

Иши боис не-не диллардан жой олди.

Ундан ёдгор бўлиб қизғин шарҳлар,

Кўзларида қалқиган ёшлари қолди...

 

Дунёда йўллар кўп, бисёр йўловчи -

Бир-бирига қарши ёки қўлловчи.

Ҳамон воқиф этар хаёлан бизни,

Давлат Турдали чин шарҳловчи...

 

 

ҲАЙРАТЛАР БЎСТОНИ БУ...

Футбол билан шуғулланиш - ҳайратлар бўстони бу.

Профессионал тўп суриш - инсонлар даврони бу.

Футбол ўйнамаган бола эҳтимолки, топилмас.

Ўнгда-сўлда чопиб юрган бола сира толмас.

 

Футбол қалбларни чорлайди, тўп қуёш каби порлайди.

Юрак дук-дук ураверади, ғалаба завқин сураверади.

Футбол ҳар кимга, ҳар қалбга завқ улашаверсин дам-бадам.

Юксак чўққи сари қадам самарасин кўрайлик баҳам.

--------------------------------------------------

Зайниддин НОРМАН, zayniddin_norman@mail.ru.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz