Қайднома

Қидирув

Биз учун ОЧЛдаги ижобий натижа жуда зарур...

Биз учун ОЧЛдаги ижобий натижа жуда зарур...

  06.03.2019 08:53
  0
  388
Биз учун ОЧЛдаги ижобий натижа жуда зарур...

Ўзбек футболига бефарқ қарамайдиган ҳар бир мухлис «Пахтакор»нинг ОЧЛ гуруҳ босқичига чиққанидан чинакамига қувониши керак. Ахир бу турнир аввало, терма жамоаларимиз манфаати учун муҳим. ОЧЛ - катта тажриба майдони. Сардор Рашидов, Акрам Комилов ва Достон Ҳамдамов каби йигитларимизга ҳозирги даражага чиқишларида турнир доирасидаги ўйинлар жуда қўл келганини унутмайлик. Демоқчиманки, «Пахтакор»нинг гуруҳ раундида қатнашиши бетараф ёки «шерлар»ни ёқтирмайдиган мухлислар учун аввало, миллий жамоамизга номзод саналган бир қатор ўйинчиларнинг олдинга силжишлари нуқтаи назаридан аҳамиятли. Шундай экан, келинг, Шота Арвеладзе ва унинг жамоасини олқишлайлик, олға бошлайлик. Ҳисобга олайлик, агар ОЧЛда биргина «Локомотив» ўйнаганида, кўпи билан 12-15 нафар футболчимиз халқаро тажриба тўпларди, «темирйўлчилар» ёнига «шерлар» ҳам қўшилишдими, бу миқдор ўз-ўзидан икки баравар ошади. Ўзбек футболи равнақи учун қайси вариант маъқулроқ? Хуллас, ички аренадаги рақобатни четга сурайликда, ОЧЛда «Локомотив» ва «Пахтакор»га бирдек мухлислик қилайлик...

--------------------------------------------------------------------

Даврон КАМОЛОВ, Қўқон шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz