Қайднома

Қидирув

"Ал-Райан" ва "Локо" мураббийлари қандай ўйнаш кераклигини яхши билишади...

"Ал-Райан" ва "Локо" мураббийлари қандай ўйнаш кераклигини яхши билишади...

  10.03.2019 22:20
  0
  513

Эртага, 11 март куни ОЧЛ 2-тур доирасида "Ал Райан" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтади. Бугун ўйиндан олдинги матбуот анжумани ташкил этилди. Бунда дастлаб "Ал Райан"нинг янги бош мураббийи Жилсон Соуза ва ярим ҳимоячи Муҳаммад Алааэлдин саволларга жавоб қайтарди. 

- Ҳозирдан тахмин қилиш қийин эмас, ўйин жуда қийин кечади. Чунки биринчи турда мағлубиятга учрадик, шу боис жамоа олдида босим катта. Босимни йўққа чиқариш учун эса эртага ютишимиз шарт. Шунда бизда кейинги босқичга чиқиш учун имконият туғилиши мумкин, - дея фикр билдирди мезбонлар бош мураббийи. 

 

- Локомотив ҳақида нима дея оласиз? 

- "Локомотив" - кучли клуб. Мен бу жамоанинг аввалги иккита ўйинини кўриб шунга яраша хулоса чиқардим. Жамоа ўйинчилари тезкор ва прессингни яхши қўллашади. Лекин мени кўпроқ ўз жамоамнинг ҳолати қизиқтиряпти. Биз эртанги баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Ижобий натижа кўрсатиш учун бор имкониятни ишга соламиз. 

 

- Эртанги ўйин олдидан сизда босим борми, ҳар ҳолда бу илк расмий ўйинингиз бўлади. 

- Шуни айтишим керак, мен 9 йилдан бери "Ал Райан"да фаолият юритиб келяпман. Бунгача U-19, U-23 жамоаларини бошқардим. Энди бўлса раҳбарият менга асосий жамоани ишониб топширди. Мен раҳбарият ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Яна шуни айтишим мумкин, эртага нима ыилиш кераклигини жуда яхши биламиз.  

 

Футболчи фикри: - "Локомотив"га қарши биринчи марта майдонга тушамиз. Ўйлайманки, бу биз учун яхши якун топади. Жамоамиз ҳозир қийин вазиятда, чунки ўтган учрашувда "Ал Иттиҳод"га йирик ҳисобда ютқазиб қўйдик. Энди вазиятдан чиқиб кетиш ҳақида ўйлаяпмиз.

****

"B" гуруҳида кураш олиб бораётган "Локомотив" бу йилги ОЧЛни ғалаба билан бошлади. Жамоа ўз майдонида "Ал Ваҳда"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Энди эса "темирйўлчилар"ни яна бир муҳим баҳс кутмоқда. Жамоа эртага Қатарнинг "Ал Райан" клуби меҳмони бўлади. Ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров ҳамда тажрибали ҳимоячи Анзур Исмоилов иштирок этди. 

- Бу ерга ташриф буюрганимиздан мамнунмиз. Ҳозирча ҳаммаси жойида. Эртага ҳар икки жамоани муҳим баҳс кутиб турибди. Биз яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Якуний ҳисоб қандай тугашини эса билмайман. Мен фақат яхшисидан умид қиламан. Биз бу ерга ижобий натижа билан қайтиб кетиш мақсадида келганмиз, - дея фикр билдирди Андрей Витальевич.  

 

- Рақиб жамоа ҳақида қандай фикрдасиз? 

- "Ал Райан" кучли клуб деб ўйлайман. Уларнинг биринчи ўйинда 1:5 ҳисобида ютқазиб қўйгани жамоанинг кучсизлигини билдирмайди. Мен ўша ўйинни кўрдим ва айтишим мумкин, "Ал Райан" ёмон таассурот қолдирмади. Фақат айрим вазиятларда жамоадан омад юз ўгириб рақибнинг ҳар бир зарбаси голга айланаверди. 

 

- Рақибда бош мураббий ўзгарди. Бу "Локомотив" фойдасига ишлаши мумкинми? 

- Қачонки жамоада бош мураббий ўзгарса кейинги ўйинда нима кутишингни билмайсан. Жамоа ё сюрприз кўрсатиши, ёки янада ёмон ҳаракат қилиши мумкин. Мен "Ал Райан" ичида эмасман, шу боис жамоадаги вазият ҳақида гапира олмайман. Бош мураббий алмашгани бизнинг фойдамизга ишлайдими-йўқми, буни эртага билиб оламиз. 

 

- "Локомотив" аввалги иккита ўйинда тезкор гол урди ва ғалаба қозонди. Эртага яна шундай бўлишига умид қиляпсизми? 

- Тезкор гол уриш яхши албатта. Лекин тезкор гол урган билан йирик ҳисобда ютмадик. Асосий ҳар икки баҳсни ғалаба билан якунладик. Эртага ҳам тезкор тўп киритиб якунда уч очколи бўлсак, бундан фақат хурсанд бўламан. 

Анзур Исмоилов: - Эртага қизиқарли баҳс кутиб турибди деб айта оламан. Осиё чемпионлар лигасида осон ўйиннинг ўзи йўқ, ҳар бир баҳс ўзига яраша босим остида ўтади. Мухлислар биздан фақат ижобий натижа кутишмоқда, шундай экан уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Биз ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ўз ўйинимиз деганда майдон бўйлаб шунчаки югурмаймиз, балки тўп билан кўпроқ муомалада бўлишга ва ўйинни ўз назоратимизга олишга ҳаракат қиламиз


Манба: lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz