Қайднома

Қидирув

«Милан»да ўйнаган бразилиялик футболчилар (фотогалерея)

«Милан»да ўйнаган бразилиялик футболчилар (фотогалерея)

  13.03.2019 07:26
  0
  632
«Милан»да ўйнаган бразилиялик футболчилар (фотогалерея)

Лукас Пакетанинг «Кальяри» дарвозасини ишғол қилиши бир статистикага эътибор қаратишга ундади: «Милан»даги бразилияликлар 2014 йилнинг март ойидан буён гол уришмаётганди. Сўнгги марта Кака «Кьево» билан ўйинда тўп киритган.

Беш йиллик танаффус кишини ўйлантириб қўяди, зеро кўпчилик «россонери» асоси бразилияликлар ҳисобига тузилишига ўрганиб қолганди. Худди «Интер»да аргентиналиклар кўп бўлгани сингари.

Қишда «Милан» таркибига қўшилган Пакетадан «янги Кака» чиқишини, умуман, «қизил-қоралар» сафидаги энг яхши бразилиялик бўлишини кутишмоқда. Аммо буни уддалаш осон эмас.

Узоқ йиллар мобайнида «Милан»да Бразилиядан чиққан кўплаб юлдузлар тўп суришган. Football.ua улар орасидан энг яхшиларини саралаб, ўзига хос рамзий жамоа тузди.

ДАРВОЗАБОН

ДИДА

2000-2010 йиллар мобайнида «Милан» либосида барча турнирларда 302та ўйин ўтказиб, 244 марта дарвозасидан тўп ўтказиб юборган

 

ҲИМОЯЧИЛАР

КАФУ

2003-2008 йиллар мобайнида 166та ўйин ўтказиб, 4та гол урган

 

ТИАГО СИЛВА

2009-2012 йиллар мобайнида 119та ўйин ўтказиб, 6та гол урган

 

РОКЕ ЖУНИОР

2000-2003 йиллар мобайнида 44та ўйин ўтказган

 

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР

СЕРЖИНЬО

1999-2008 йиллар мобайнида 281та ўйин ўтказиб, 24та гол урган

 

ЭМЕРСОН

2007-2009 йиллар мобайнида 40та ўйин ўтказган

 

ЛЕОНАРДО

1997-2001, 2003 йиллар мобайнида 124та ўйин ўтказиб, 30та гол урган

 

КАКА

2003-2009, 2013-2014 йиллар мобайнида 307та ўйин ўтказиб, 104та гол урган

 

РОБИНЬО

2010-2014 йиллар мобайнида 144та ўйин ўтказиб, 32та гол урган

 

ҲУЖУМЧИЛАР

АЛЕШАНДРЕ ПАТО

2008-2013 йиллар мобайнида 150та ўйин ўтказиб, 63та гол урган

 

ЖОЗЕ АЛЬТАФИНИ

1958-1965 йиллар мобайнида 245та ўйин ўтказиб, 161та гол урган

 

ЗАХИРАДАГИЛАР:

Габриэль, Алекс, Дино Сани, Амарилдо, Роналдиньо, Ривалдо, Роналдо, Жулио Сезар, Дигао, Марсио Аморосо, Рикардо Оливейра, Родриго Эли, Луис Адриано, Лукас Пакета.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz