Қайднома

Қидирув

Дуранглар хуружи фақат Жиззахга дахл қилолмади-ми?

Дуранглар хуружи фақат Жиззахга дахл қилолмади-ми?

  12.03.2019 07:51
  0
  432
Дуранглар хуружи фақат Жиззахга дахл қилолмади-ми?

Ўзбекистон миллий биринчилининг янги мавсуми 5та дуранг натижа билан стартга чиқишини ким кутганди? Боз устига, шундан 4тасида 1:1 ҳисоби қайд этилса-я... Ҳа, Coca Cola Суперлига доирасидаги дастлабки 6та учрашувдан 5тасида томонлар кучи тенг келди. Бу нимадан далолат? Стартдаги ўта эҳтиёткорликданми ёки жамоалар савияси ўртасидаги фарқ қисқариб бораётганидан? Бу саволлар жавоби кейинги турларда. Ҳозирча эса ягона ғолиб жамоа - «Сўғдиёна»ни олқишлаб туриш билан чекланамиз.

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

- Етарлича вазиятлар яратдик, фақат улардан фойдаланолмадик. Рақиб эса биттагина хатомиздан кейин гол урди. Ҳамиджон Актамов («Қизилқум» бош мураббийи).

- «Динамо» сафида «иккинчи қават»да яхши ўйнайдиган футболчилар кўплигини билардик. Бироқ ҳимоячиларимиз бироз бепарво бўлишди, барибир. Оқибатда гол қўйиб юбордик. Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи).

- Тан олиш лозим, «Насаф» айни пайт ўйин давомида хавфли вазиятлар яратиш бобида «Пахтакор» билан тенг... Даврон Файзиев («Динамо» бош мураббийи).

- АГМК бугунга қадар 2та халқаро учрашувда майдонга тушишга  улгурганди. Бизга бироз қийинроқ бўлганини шу билан изоҳлашим мумкин. Бахтиёр Ашурматов («Бухоро» бош мураббийи).

- Ҳисобда узоқ вақт олдинда бориб, якунда гол қўйиб юбориш аламли, албатта. Лекин наилож...?! Андрей Микляев («Сурхон» бош мураббийи).

- Марказий чизиғимизда бироз бўшлиқ юзага келган. Бу Сиддиқов билан боғлиқ. У «Пахтакор»да ўйнаб кетса-ку, яхши, акс ҳолда, яна бир иқтидорни йўқотамиз. Нўъмон Ҳасанов («Қўқон-1912» бош мураббийи). 

- Ҳаммаси чиройли гаплар. Биздан бўйинбоғ ва бейжик тақишни талаб қилишади. Аммо сифатли майдонлар йўқ. Ахир шудгорда футбол ўйнамаймиз-ку. Аввал кичик муаммоларни ҳал қилиш керак эмасми? Андрей Канчельскис («Навбаҳор» бош мураббийи).   

- Нима дейишим мумкин? Аламли мағлубият, бунга ўзимиз айбдормиз, хатомиз қимматга тушди. Ваҳоланки, мағлубиятга лойиқ эмасдик. Вадим Абрамов («Бун­ёдкор» бош мураббийи).

 

1-2-КУН: ДЕБЮТАНТЛАР ЧАККИ ЭМАС

Coca  Cola  Суперлига-2019 байроғи Навоий шаҳрида кўтарилди. «Қизилқум» ва элита дебютанти - «Андижон» ўртасидаги ўйинга келсак, майдонда кескинлик уфуриб турди ва якунда томонлар 1:1 ҳисобига кўнишди. Диққатга сазовор тарафи, Суперлига-2019нинг илк голи ўйиннинг 30-дақиқасида дебютант вакили - Ойбек Қиличев номига ёзилди. Ўтган мавсум давомида ЎФА томонидан афв этилган ярим ҳимоячи жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, голни машҳур жангчи Коннор Макгрегор усулида нишонлади. Ҳамиджон Актамов шогирдлари эса танаффусдан кейин фаолликни оширишди ва захирадан майдонга тушган Шерали Жўраевнинг аниқ ҳаракати эвазига мувозанатни тиклашди.

Эртасига Coca Cola Суперлиганинг яна бир дебютанти - «Динамо» ҳам дурангга эришди, яна 1:1. Фарқли томони шуки, самарқандликлар ўз майдонларида ўйнашди, қолаверса, «Насаф»га қарши баҳсда аввалига ҳисобда ортда боришди. Стадионда йиғилган 13 мингдан кўп мухлис бу ўйинда тезкор гол гувоҳига айланди. Яъни Рўзиқул Бердиев кашфиётларидан бири - Дилшод Саи­тов 13-дақиқадаёқ мезбон жамоа мухлислари устидан «совуқ душ» қуйди. Бу вазиятда «Динамо» кипери Шоҳруҳ Эшбўтаев ўта кулгули хатога йўл қўйганини ҳам айтиш керак. Муҳими, Суперлигага энг охирида қўшилган жамоа рақиб важоҳатию, тезкор голдан эсанкираб қолгани йўқ. Ҳар ҳолда, дебютант «аждарлар»нинг ҳар бир ҳужумига қарши ҳамла билан жавоб беришга уринди. Қарангки, ўйин меҳмонлар учун омадли бошланган бўлса, иккинчи бўлимнинг илк дақиқалари мезбонларга хайрли келди. Аниқроқ айтсак, 51-дақиқада Амиржон Сафаров «Динамо»нинг Суперлигадаги илк голига муаллифлик қилди. Қолган вақт давомида ҳар икки жамоа ғалабани ўз томонига оғдириш пайида бўлди, аммо ҳужумлар якунида ҳеч кимга аниқлик етишмади.

Ҳисоб бўйича 3-ўйинда ҳам кучлар тенг келди. Фақат шуниси борки, АГМК - «Бухоро» баҳсида мухлислар гол кўришгани йўқ. Аслида ҳар икки жамоа бир неча марта ҳисобни очишга яқин келди. Бироқ... Ҳисобнинг очилмай қолганида, дарвозабонлар - Суҳроб Султонов ва Хуршид Хўжаевнинг ҳиссалари катта, албатта. Шунингдек, ҳимоячилар ҳам тартибли ҳаракатланишди. Хуллас, ОЧЛнинг асосий раундига чиқолмаган Миржалол Қосимов жамоаси 1-турдаёқ кутилмаган йўқотишга дуч келди. Дарвоқе, шу жойда «Бухоро» устози Бахтиёр Ашурматовнинг ўтган йили айнан Олмалиқда ишлаганини эслатиш ўринли.

 

3-КУН: ЯНА ИККИСИДА 1:1

3-кунга белгиланган 1-тур ўйинларида ҳам дуранг хуружи чекинмади. Аввалига яна бир янги иштирокчи - «Сурхон» ўз майдонида илк сенсацияни тақдим этишга яқин келди. Термизликлар таркиб жиҳатидан анча кучли «Металлург»га қарши ўйинни дадил бошлаб, 6-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Термизликларга олам-олам қувонч бағишлаган гол муаллифи - Шерзод Ҳакимов. Бироқ Андрей Микляев шогирдлари 89-дақиқада Аббос Отахоновнинг жавоб голини уришига халақит беролмадилар ва Суперлига-2019 ғалабалари ҳисобини очиб бериш имкониятини кўкка совуришди.

Тошкентда ўтказилган «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» баҳси Термизда кузатилган сценарий такрорланди қайсидир маънода. Яъни «лочинлар» ўйинни сокин бошлашларига қарамай, бўлим ўрталарида Остон Ўруновнинг суперзарбаси самараси ўлароқ, ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Кейинчалик майдонда тенг кураш борди, аммо Андрей Канчельскис шогирдлари ҳужумда хавфлироқ кўринишдию, вазиятлардан фойдаланолмадилар. Нўъмон Ҳасановни ғурурлантирган голни эса 68-дақиқада собиқ «навбаҳорчи» - Шаҳбоз Эркинов юзага келтирди - 1:1. Хуллас, дуранглар эпидемияси...

10 март кунига белгиланган учинчи ўйинга келибгина Суперлига-2018да илк ғалаба ва мағлубият қайд этилди. Аслида «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» учрашуви ҳам 1:1 ҳисобига қараб кетаётганди. Аввалига, биринчи бўлим ўрталарида Достон Тошматов рақиб дарвозасини нишонга олиб, «Сўғдиёна» трибуналарини жунбушга келтирди. Иккинчи 45 дақиқалик ярмига яқинлашган паллада эса, Вадим Абрамов томонидан жангга ташланган захира вакили Санжар Қодирқулов мувозанатни тиклади. Ҳамма бу баҳсда ҳам томонлар 1 очкодан олиб, яна бирини «ҳавода қолдириш»ларини ўйлай бошлаган паллада Сергей Лушан захирачиси - Ойбек Нурматов ҳам ўз сўзини айтиб, дуранг хуружига қарши зарба берди. Қисқаси, у 89-дақиқада тажрибали Мурод Зуҳуров ва ҳимоячилар хатосини кечирмади - 2:1. Бунинг самараси - «Сўғдиёна» турнир жадвали пешқадами!

 

«ҚИЗИЛҚУМ» - «АНДИЖОН» - 1:1 (0:1)

8 март. Навоий. «Ёшлар» СМ. 7853 томошабин.

Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Ҳусниддин Шодмонов, Санжар Шоюсупов, Комилжон Расулов.

Голлар: . Шерали Жўраев (72) - Ойбек Қиличев (30).

«Қизилқум»: Е.Черемисин, Э.Бойдуллаев, М.Бобожонов, А.Саноев, Ф.Қамбаров, С.Мустафоев, Э.Бойматов (М.Қосимов, 62), М.Убайдуллаев, Э.Григалашвили, М.Каримов, Б.Ғанижонов (Ш.Жўраев, 46).

«Андижон»: В.Мирний, Б.Омонов, О.Қиличев, Ш.Убайдуллаев (С.Сулаймонов, 57), А.Олимов, Э.Маматказин, Р.Аҳмедов, Д.Исмоилов (Ф.Бекмуродов, 54), А.Ғо-фуров, А.Ҳусинов (Ф.Мираҳматов, 84), Б.Акбаров.

Огоҳлантиришлар: Ф.Қамбаров (28), М.Қосимов (85) - Э.Маматказин (45}2), О.Қиличев (45}3),

 Ф.Бекмуротов (57), Б.Омонов (64). 

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.

Комиссар: Бекзод Арипов.

 

 

Элдор Сакаев («Андижон» бош мураббийи):  - Аввало, аёлларимизни халқаро хотин-қизлар куни билан табриклайман. Бугун қўшалоқ байрам. Дебютант бўлишимизга қарамай, муносиб курашдик ва ўйлайманки, ўйинимиз мухлисларга ёқди. Чунончи, «Қизилқум» айниқса, ўз майдонида кучли футбол кўрсатадиган жамоа ҳисобланади. Мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдиришим керак. Улар масофа катталигига писанд қилмай, ортимиздан келиб, жамоамизни тинмай қўллаб-қувватлаб туришди.

Ҳамиджон Актамов («Қизилқум» бош мураббийи): - Табиийки, бугун мухлисларни қувонтириш учун имкон қадар ҳаракат қилдик. Афсуски, ўйин охирида бироз омад етишмади. Мавсумдаги дастлабки ўйин эканлигини ҳисобга олсак, йигитлар ёмон кўринишмади. Дейлик, етарлича вазиятлар яратдик, фақат улардан фойдаланолмадик. Рақиб эса биттагина хатомиздан кейин гол урди. Мавсум энди бошланди ва мухлисларимизни ҳали чиройли ғалабалар билан хушнуд этамиз, албатта...

 

«ДИНАМО» - «НАСАФ» - 1:1 (0:1)

9 март. Самарқанд. «Динамо» стадиони.

13298 томошабин.

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Абдурашид Худойберганов.

Голлар: Амиржон Сафаров (51) - Дилшод Саитов (13).

«Динамо»: Ш.Эшбўтаев (Б.Эргашев, 63), М.Локаев, Ҳ.Аъламхонов, А.Холмуродов, А.Сафаров (В.Шодиев, 78), Қ.Нурметов, Б.Қосимов, А.Шодмонов, Д.Темиров (Ж.Азимов, 67), С.Эминов, И.Тошпўлатов.

«Насаф»: У.Эргашев, Ғ.Ғайбуллаев, Д.Саитов, Ҳ.Муртазоев, Б.Давлатов, С.Абдураимов, А.Мозговой (И.Кенжабоев, 79), И.Рашидхонов (Д.Нарзуллаев, 90), Х.Мухторов, О.Бозоров (Б.Абдухолиқов, 71), У.Эшмуродов.

Огоҳлантириш: Ҳ.Аъламхонов (82, Д.).

Назоратчи: Владислав Цейтлин.

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов.

 

 

Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Ҳисобда олдинда бора туриб, якунда дурангга рози бўлиш... Бу жамоамизга хос эмас. Шундай экан, натижа бироз ранжитди. «Динамо» сафида «иккинчи қават»да яхши ўйнайдиган футболчилар кўплигини билардик. Бироқ ҳимоячиларимиз бироз бепарво бўлишди, барибир. Оқибатда гол қўйиб юбордик. Ҳа, охирги дақиқаларгача яна гол уришга уриндик, афсуски, ҳужумларга якуний нуқта қўйиш насиб қилмади. Алоҳида айтишим керак, мезбонлар ўта кучли иштиёқ билан тўп суришди. Қисқаси, улар ҳисобга мос ўйин намойиш этишди, ҳақли равишда очко олишди.

Даврон Файзиев («Динамо» бош мураббийи): - Барчани янги мавсум старти билан табриклайман. Қўшни икки вилоят жамоалари ўртасидаги ўйин чин маънода дербига хос ўтди. Тан олиш лозим, «Насаф» айни пайт ўйин давомида хавфли вазиятлар яратиш бобида «Пахтакор» билан тенг. Бугун майдонда яккакурашлар кўп кузатилди. Асосийси, муҳим 1 очко қўлга киритилди. Бунда 12-ўйинчимизга айланиб, бизни чинакамига қўллаб-қувватлаб туришган мухлисларимиз ҳиссалари ҳам катта. Албатта, мавсум давомида уларни имкон борича хурсанд қилиш илинжида ишлаймиз.

 

АГМК - «БУХОРО» - 0:0

9 март. Олмалиқ. АГМК стадиони. 3113 томошабин.

Ҳакамлар: Валентин Коваленко, Руслан Серазитдинов, Авазбек Абдуллаев, Жасур Мухторов.

АГМК: С.Султонов, Д.Жўраев, С.Шихов (Ш.Норбеков, 72), З.Полвонов (Ж.Ҳакимов, 77), Жасур Ҳасанов, М.Сулаймонов, Ғ.Ғуломов, С.Раҳматов, С.Раҳмонов, Ш.Умаров (З.Пиримов, 45), Б.Йўлдошев.

«Бухоро»: Х.Хўжаев, А.Исроилов, М.Жумаев, И.Нагаев (Ф.Асадов, 62), С.Қутибоев, А.Собиржонов (Д.Иброҳимов, 87), Б.Шодмонов, Р.Ҳасанов, Э.Исмоилов (Ж.Убайдуллаев, 69), В.Баенко, Т.Шамсиддинов.

Огоҳлантиришлар: Ғ.Ғуломов (90}2) - В.Баенко (68).

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.

Комиссар: Эркин Бахтиёров.

 

 

Бахтиёр Ашурматов («Бухоро» бош мураббийи): - Мавсумнинг илк ўйини бўлгани учунми, икки жамоа ҳам қийналди. Ҳар ҳолда, учрашув мураккаб кўриниш олди. Асосийси, йигитлар муносиб ҳаракатланишди. Бунинг учун уларга катта раҳмат. Умид қиламанки, турдан турга ўйинимиз мазмунли чиқиб, натижаларимиз яхшиланиб боради. АГМК бугунга қадар 2та халқаро учрашувда майдонга тушишга  улгурганди. Бизга бироз қийинроқ бўлганини шу билан изоҳлашим мумкин.

Миржалол Қосимов (АГМК бош мураббийи): - Барчани янги мавсум бошлангани билан табриклайман. Чемпионатимиз кетма-кет дуранглар билан бошланмоқда. Одатда айниқса, баҳорги ўйинлар курашларга бой тарзда кечади. Бугун ҳам ҳар икки жамоа имкони борича сифатли футбол кўрсатишга уринди. Якунда ҳақли равишда дуранг қайд этилди.

 

«СУРХОН» - «МЕТАЛЛУРГ» - 1:1 (1:0)

10 март. Термиз. «Сурхон» стадиони. 7815 томошабин.

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Дониёр Сайлавов, Ришат Нугманов, Раҳимжон Каримов.

Голлар: Ш.Ҳакимов (6) - А.Отахонов (89).

«Сурхон»: 1. А.Омонов, 2. А.Ҳожиакбаров, 5. А.Нўъмонов, 6. Р.Бердимуродов, 8. Ш.Каримов (13. А.Юсупов, 67), 9. Д.Жабборов, 10. Ш.Саломов (14. А.Исмоилов, 82), 20. Ҳ.Ғофуров, 21. А.Алиев, 44. Д.Станоевич, 91. Ш.Ҳакимов (15. А.Алланиёзов, 75).

«Металлург»: 1. З.Сафоев, 5. А.Отахонов, 6. И.Йўлдошев (11. Б.Абдураҳимов, 54), 8. С.Жепаров (77. М.Иса-ев, 71), 10. И.Исоқжонов, 17. М.Музаффаров, 18. Ш.Муллажонов, 21. К.Тожиев, 28. С.Андреев, 30. А.Шипилов, 70. С.Тумасян (15. З.Абдуллаев, 61). 

Огоҳлантиришлар: Ш.Каримов (26), А.Нўъмонов (41), А.Ҳожиакбаров (78) - С.Андреев (18), С.Жепаров (41), Ш.Муллажонов (83), А.Отахонов (86).

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев. 

Комиссар: Александр Давиденко.

 

 

Андрей Микляев («Сурхон» бош мураббийи): - Мана, 1-тур ўйини ортда қолди. Йигитларга қўлдан келганича ўйнашгани учун раҳмат. Фақат ғалабани охирига қадар сақлаб қололмаганимиз яхши бўлмади. Ҳисобда узоқ вақт олдинда бориб, якунда гол қўйиб юбориш аламли, албатта. Лекин наилож?! Келаси турларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ҳали ўйинлар кўп, мавсум энди бошланди...

Андрей Шипилов («Металлург» бош мураббийи): - 1-турда ҳеч қачон осон бўлмайди. Бугунги рақибнинг кучли ва заиф томонларини яхши билардим. Лекин ўйин мен ўйлаган режа асосида кечмади. Бошидаёқ жуда қўпол хато туфайли гол қўйиб юбордик. Ортга қайтгач, ҳали ушбу хатони чуқур таҳлил қиламиз. Биринчи бўлимда тўп назорати бўйича устун кўриндик, аммо гол уриш уддасидан чиқмадик. Танаффусдан кейин эса ҳаракатимиз анча ўзгарди. Очиғи, Аббос Отахоновга миллий жамоадан жой олиш учун нафақат орқа, балки олдинги чизиқда ҳам фаол ишлаши кераклигини кўп айтаман. Бугун ушбу ҳолат ўзини оқлаганидан хурсандман.

 

«НАВБАҲОР» - «ҚЎҚОН-1912» - 1:1 (1:0)

10 март. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 3280 томошабин.

Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Темур Галеев, Александр Сидоров, Рустам Лутфуллин.

Голлар: О.Ўрунов (22) - Ш.Эркинов (68). 

«Навбаҳор»: 1. Ў.Юсупов, 6. О.Ўрунов, 7. А.Аҳмедов, 9. И.Соловьёв (8. Ш.Шайманов, 46), 11. А.Касьян,

 15. О.Жўрабоев, 19. М.Ғофуров, 22. И.Голбан, 30. А.Исрои­лов (4. А.Ибрагимов, 84), 32. Ж.Меҳмонов,

 70. А.Ғуломов (17. Э.Тагаев, 59).

«Қўқон-1912»: 89. Б.Кнежевич, 10. Қ.Рўзиев (8. М.Ҳасанов, 81), 13. Ж.Эсонқулов, 15. О.Рустамов, 16. Ж.Ҳасанов, 19. С.Бердиев (55. М.Николич, 72), 20. И.Маликжонов (7. Ж.Ҳасанов, 64), 22. Ш.Эркинов, 23. А.Мер-зляков, 65. М.Милич, 70. М.Холмуҳаммедов. 

Огоҳлантиришлар: А.Ғуломов (56), А.Исроилов (76) - Ш.Эркинов (48), Қ.Рўзиев (75), Ж.Эсонқулов (90}4).

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Бахтиёр Маметов.

 

 

Нўъмон Ҳасанов («Қўқон-1912» бош мураббийи): - Йигитлар кўрсатган ўйин сифатидан ҳам, натижадан ҳам қониқдим. Муҳими, тўғри тактика ва ёндашув танлаганимизга яна бир бор амин бўлдим. Ғалаба қозонганимизда, янада  яхши эди. Бироқ марказий чизиғимизда бироз бўшлиқ юзага келган. Бу Сиддиқов билан боғлиқ. У «Пахтакор»да ўйнаб кетса-ку, яхши, акс ҳолда, яна бир иқтидорни йўқотамиз. Темур Ҳакимов анча ўзгарди. Тўғри, спорт формаси 45 дақиқа ўйнашга ҳам жавоб бермайди, аммо машғулотларда астойдил ишласа, ўз ўрнини топади. «Навбаҳор»га келсак, жамоа ўйини ўша-ўша.  Чемпионликни кўзлаган жамоа бундай ўйин намойиш этмайди.

Яқинда таркибимизга франциялик футболчини қўшиб олдик. Ўйлайманки, у ўйинимизни 60-70 фоизга ўзгартириб юборади. 

Андрей Канчельскис («Навбаҳор» бош мураббийи): - Ҳамма кўрди, ўйин дербига мос кечди: шиддат, кураш... Наманганда ўйнаганимизда, бизга осонроқ бўларди, албатта. Ўз ўрнида, узоқ масофа босиб, довон ошиб келган мухлисларга раҳмат. Майдон  сифати яхши бўлмаса, чиройли ва мазмунли футбол кўролмайсиз. Бизни ташвишлантираётган омил - бу майдон. Ҳаттоки, машғулотлар учун жой бўлмаса, футболчилардан қандай натижа талаб қиласиз? 1-турда ҳеч қайси жамоа чиройли ўйнагани йўқ. Барчага ғалаба керак. Орада 20 кунлик танаффус. Билмадим, ЎФАда қандай иш олиб боришмоқда? Ҳаммаси чиройли гаплар. Биздан бўйинбоғ ва бейжик тақишни талаб қилишади. Аммо сифатли майдонлар йўқ. Ахир шудгорда футбол ўйнамаймиз-ку. Аввал кичик муаммоларни ҳал қилиш керак эмасми?    

Шогирдларимдан миннатдорман. Легионерлар ҳақида 5-6 турдан кейин хулоса чиқарамиз. Жанговар ўйин. Тушунарлики, янги мавсум стартида ҳеч қайси жамоа енгилишни истамайди. Мана, бугун икки томон ҳам борини берди. Йигитларнинг бор куч билан ўйнашга уринишгани ёқди. 1:1 ҳисоби - ўйинга мос бўлганини таъкидлашим керак.

 

«СЎҒДИЁНА» - «БУНЁДКОР» - 2:1 (1:0)

10 март. Жиззах. «Сўғдиёна» стадиони.

 7780 томошабин.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Фирдавс Норсафаров.

Голлар: Д.Тошматов (23), О.Нурматов (89) - С.Қодир-қулов (63).

«Сўғдиёна»:27. М.Митрович, 3. И.Шойқулов, 4. Э.Орифов, 5. К.Махарадзе, 6. Н.Ҳасанов (77. Д.Насриддинов, 63), 7. С.Рашидов, 8. С.Мелиев, 10. Ш.Норхонов

 (11. И.Абдуллаев, 72), 17. Д.Тошматов (9. О.Нурматов, 69), 23. М.Йўлдошев, 97. Ш.Жўрабеков.

«Бунёдкор»:25. М.Зуҳуров, 3. И.Қобилов, 4. С.Прохоров, 7. Д.Аҳмадалиев, 8. Ж.Жалолиддинов (9. С.Азимов, 79), 10. Х.Ғиёсов, 11. Ж.Қаҳрамонов (17. С.Қо­дирқулов, 61), 14. М.Мираҳмадов, 19. Н.Тўхтасинов, 26. У.Абдуллаев, 30. А.Абдуллаев. 

Огоҳлантиришлар: Д.Тошматов (57), Э.Орифов (60), И.Абдуллаев (90}5) - Х.Ғиёсов (23), А.Абдуллаев (54), Д.Аҳмадалиев (57), Н.Тўхтасинов (90}2).    

Назоратчи: Арслон Ҳотамов.

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

 

Вадим Абрамов («Бунёдкор» бош мураббийи): - Нима дейишим мумкин? Аламли мағлубият, бунга ўзимиз айбдормиз, хатомиз қимматга тушди. Ваҳоланки, мағлубиятга лойиқ эмасдик. Асосий таркиб аниқми? Шундай, аммо бугун айрим сабабларга кўра, икки тажрибали футболчимиз - Лутфулла Тўраев ва Анвар Ғофуров майдонга тушолмадилар. Ёшларга эса тажриба етишмади.

Майдон ҳақида гапирмайман. Ҳар ҳолда, қўйиб юборилган голлар майдон ҳолатига боғлиқ эмас.

Сергей Лушан («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Ға-лаба қозондик, демак, ҳаммаси тўғри бажарилди. «Бун­ёдкор»ни яхши биламан, таркибидаги кўплаб  футболчилар - шогирдларим. Бугун рақиб сафида Тўраев ва Ғофуров майдонга тушмасликларидан хабарим бор эди. Ҳимоя «Бунёдкор»нинг нозик нуқтаси бўлишини эътиборга олиб, узун узатмалар тактикасидан фойдаландик. Муҳими, тезкор ҳужумчиларимиз якунда самара чиқаришди. Ҳимоячи хато қилди ва биз фойдаландик. Натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқдим. Мақсад ғалаба қозониш эди - вазифа уддаланди. Энди шу суръатда ўсишда давом этсак, бас.

   

«ПАХТАКОР» - «ЛОКОМОТИВ» ўйини 16 март кунига қолдирилди.

 

 

Тур Статистикаси

Ўйин: 6

Гол: 11  (ўртача: 1,83...)

Томошабин: 43139 (ўртача: 7189...)

Мезбонлар ғалабаси: 1

Меҳмонлар ғалабаси: -

Дуранг: 5

Йирик ҳисобли ғалаба: -

Энг  сермаҳсул ўйин:  «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» (3та гол)

Огоҳлантириш: 28 (ўртача: 4,66...)

Четлатиш: -

Энг «қўпол» ўйин: «Сурхон» - «Металлург», «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» (7тадан сариқ карточка)

Энг кўп томошабин кирган ўйин: «Динамо» - «Насаф» (13298)

Пенальти: -

«Дубль»: -

«Хет-трик»: -

Автогол: -

 

 

2-тур

29 март (жума)

МЕТАЛЛУРГ - БУХОРО

ҚизилҚум - АГМК

30 март (шанба)

СУРХОН - ДИНАМО

локомотив - НАВБАҲОР

31 март (якшанба)

ҚЎҚОН-1912 - АНДИЖОН

Бунёдкор - Пахтакор

НАСАФ - СЎҒДИЁНА

Абдураҳмонхўжа АҲМЕДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz