Қайднома

Қидирув

Илҳомлантирган шашт ёки ОЧЛ-2019даги ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР, СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАР

Илҳомлантирган шашт ёки ОЧЛ-2019даги ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР, СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАР

  12.03.2019 11:11
  0
  504
Илҳомлантирган шашт ёки ОЧЛ-2019даги ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР, СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАР

Клубларимизнинг Осиё Чемпионлар Лигасининг янги мавсумига ўзгача шашт билан киришгани барчамизни ғоят илҳомлантиргани рост. Тўғри, 1-тур баҳсларида суръат ва сифат юқори даражада бўлмагандир, аммо «Локомотив»нинг ғалабасию, «Пахтакор»нинг «Озоди»даги ўйини мухлисларимизга умид бағишламоқда. Хўш, Осиё клуб футболининг бош турнири старти қандай аҳамиятли фактлар ва статистик кўрсаткичларни тақдим этди?

«А» ГУРУҲИ

4 март

«АЛ-ВАСЛ» (БАА) - «АЛ-НАСР» (С.Арабистони) - 1:0 (0:0)

Гол: Фабио Лима (62-пен.).

«ЗОБ-ОҲАН» (Эрон) - «АЛ-ЗАВРА» (Ироқ) - 0:0

* «Ал-Васл» (БАА) ва «Ал-Наср» (С.Арабистони) географик жиҳатдан бир-бирига жуда яқин бўлса-да, Осиё халқаро аренасида илк марта тўқнаш келди. Умуман олганда, «Ал-Васл» ОЧЛ­даги 3-мавсумига келибгина Саудия клуби билан учрашди ва ғалаба қозонди.

* Фабио де Лима худди ўтган мавсумда бўлгани каби бу сафар ҳам «Ал-Васл»нинг гуруҳ босқичидаги илк голи муаллифига айланди. Бразилиялик футболчи 5 мавсумдан буён айнан БАА клубида тўп сурмоқда. Дарвоқе, «Ал-Наср» дарвозасига урилгани унинг учун «Ал-Васл»даги 88-голдир.

* «Зоб-Оҳан» охирги 3 мавсумнинг илк ўйинини сафарда ўтказиб, ғалаба (2016 йил - 1:0), дуранг (2017 йил - 1:1) ва мағлубият (2018 йил - 1:3) қайд этганди. Хуллас, Эрон вакили 4 йил бадалига илк марта 1-турда ўз майдонида ўйнади, аммо ғалаба қозонолмади.

* 12 йиллик танаффусдан сўнг ОЧЛ­га қайтган «Ал-Завра» турнирдаги мағлубиятсиз сериясини 4та ўйинга етказиб қўйди.

2-тур. 11 март (душанба)

«АЛ-ЗАВРА» - «АЛ-ВАСЛ»

«АЛ-НАСР» - «ЗОБ-ОҲАН»

 

«B» ГУРУҲИ

4 март

«ЛОКОМОТИВ» (Ўзбекистон) - «АЛ-ВАҲДА» (БАА) - 2:0 (1:0)

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (5), Ислом Тўхтахўжаев (90}3).

«АЛ-ИТТИҲОД» (С.Арабистони) - «АЛ-РАЙЯН» (Қатар) - 5:1 (1:0)

Голлар: Фаҳад ал Муваллад (45, 78), Абдулазиз ал Арёний (45}1), Зиёд ал Саҳафий (48), Абдулраҳмон ал Гамдий (70-пен.) - Гонсало Виейра (23).

* «Локомотив» ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ОЧЛда 7-мавсумни қарши олди. Эътиборлиси, ҳимоячи турнир доирасидаги 29-ўйинда 3-голини урди.

* «Ал-Иттиҳод» ОЧЛда сўнгги марта 2009 йилнинг 21 октябрида 5тадан кўпгол урганди. Саудияликлар ўшанда «Нагоя Грампус»га қарши кечган ярим финал баҳсида 6:2 ҳисобида ғалаба қозонишган. Умуман олганда, бу клубнинг ОЧЛдаги йирик ҳисобли ғалабалари сони 14тага етди.

* «Ал-Иттиҳод» - «Ал-Райян» ўйинини Жиддадаги стадионда атиги 54 томошабин кузатиб борди.

2-тур. 11 март (душанба)

«АЛ-ВАҲДА» - «АЛ-ИТТИҲОД»

«АЛ-РАЙЯН» - «ЛОКОМОТИВ»

 

«С» ГУРУҲИ

5 март

«АЛ-ДУҲАЙЛ» (Қатар) -

«ИСТИҚЛОЛ» (Эрон) - 3:0 (0:0)

Бош ҳакам: Равшан Эрматов

 (Ўзбекистон).

Голлар: Меҳди Бенатия (56), Юсуф ал Араби (73), Ҳасан Афиф (90}1).

«АЛ-АЙН» (БАА) - «АЛ-ҲИЛОЛ» (С.Арабистони) - 0:1 (0:0)

Гол: Муҳаммад ал Шлхуб (65).

* Марокашлик ҳужумчи Юсуф ал Араби «Лаҳвия» сафида ОЧЛдаги илк ўйинини «дубль» билан безаганди. Қолаверса, у 2012 йили «Ал-Ҳилол» учун 4та гол урган. «Ал-Дуҳайл» вакили 2018 йили гуруҳ босқичида фақат 1-тур ўйинида ўз номига гол ёзиб қўёлмаганди. Ҳозирда унинг ҳисобида жами 17та гол бор.

* «Ал-Ҳилол» ярим ҳимоячиси Муҳаммад ал Шлхуб ОЧЛдаги голлари сонини 9тага етказди. У фақат 2013 йилги мавсумдагина 2та гол уришни уддалаганди.

2-тур. 12 март (сешанба)

«ИСТИҚЛОЛ» - «АЛ-АЙН»

«АЛ-ҲИЛОЛ» - «АЛ-ДУҲАЙЛ»

 

«D» ГУРУҲИ

5 март

«ПЕРСЕПОЛИС» (Эрон) -

«ПАХТАКОР» (Ўзбекистон) - 1:1 (1:1)

Голлар: Марио Будимир (25) - Марат Бикмаев (5).

«АЛ-АҲЛИ» (С.Арабистони) -

«АЛ-САДД» (Қатар) - 2:0 (1:0)

Голлар: Омар ал Сома (32-пен., 76).

* «Пахтакор»га қайтган Марат Бикмаев ОЧЛда рақиблар дарвозасини 12-марта нишонга олди.

* «Ал-Аҳли» (Жидда) ҳужумчиси Омар ал Сома ОЧЛда 14-15-голларини нишонлади. Суриялик ҳужумчи ОФК кубогида эса 13та гол урган. Умуман, у «Ал-Аҳли» сафидаги голлари сонини 99тага етказди.

* «Пахтакор» ОЧЛ гуруҳ босқичида 82-ўйинини ўтказди. Нуфузли турнирда 14-марта иштирок этаётган клубнинг умумий  статистикаси: 35та ғалаба, 17та дуранг, 30та мағлубият, тўплар нисбати: 110-106. «Шерлар» гол қўйиб юбориш бўйича ОЧЛ жадвалининг 4-қаторида боришмоқда.

* «Пахтакор» 2016 йилнинг 6 апрель куни сафарда «Тракторсози»га 0:2 ҳисобида енгилганидан буён турнир гуруҳ босқичида енгилмаяпти (4та ўйин).

2-тур. 12 март (сешанба)

«ПАХТАКОР» - «АЛ-АҲЛИ»

«АЛ-САДД» - «ПЕРСЕПОЛИС»

 

«E» ГУРУҲИ

5 март

«КАШИМА АНТЛЕРС» (Япония) - «ЖОҲАР ДОРУЛ ТАЪЗИМ»

(Малайзия) - 2:1 (1:0)

Голлар: Таки Хирато (43), Сержиньо (56) - Диого (80).

«КЁННАМ» (Ж.Корея) - «ШАНДОН ЛУНЕНГ» (Хитой) - 2:2 (0:1)

Голлар: Ву Сунг Жу (60), Ким Сунг Жун (68) - Грациано Пелле (21, 77).

* 31 ёшли ҳужумчи Диого Луис Санто - «Жоҳар Дарул Таъзим»нинг ОЧЛдаги тарихий голи муаллифи. У 2016 ва 2018 йиллари «Бурирам Юнайтед» сафида ҳам турнирда иштирок этган ва 6та гол урганди.

* «Кённам»нинг ОЧЛдаги тарихий голи муаллифи - 25 ёшли ҳимоячи Ву Жу Сунг. Диққат қилинг, бу футболчи бундан 2 йил олдин Ж.Корея чемпионати иккинчи дивизионида айнан шу клуб сафида атиги 3та гол урганди.

* 2016 йили ёзда «Саутгемптон»дан 12 млн. фунт эвазига «Шандонг Луненг» клубига ўтган Грациано Пелле тўпурарлар рўйхатидан жой олди. Италиялик ҳужумчи сўнгги марта 2018 йилнинг 28 октябрида «Шанхай СИПГ»га қарши кечган баҳсда «дубль» қайд этганди.

* Турнирнинг амалдаги ғолиби - «Кашима Антлерс» ОЧЛдаги 61-ўйинида 33-ғалабасига эришди. Япон клублари орасида ғалабалар сони бўйича ундан кейинги ўринда «Гамба Осака» (31та) бор.

* «Шандонг Луненг» Ж.Корея клубларига қарши кечган жами 17та ўйиндан атиги 2тасида устун келган, холос (5та дуранг, 10та мағлубият).

2-тур. 12 март (сешанба)

«ШАНДОН ЛУНЕНГ» - «КАШИМА АНТЛЕРС»

«ЖОҲАР ДОРУЛ ТАЪЗИМ» -

«КЁННАМ»

 

«F» ГУРУҲИ

5 март

«МЕЛЬБУРН ВИКТОРИ» (Австралия) - «ТЭГУ» (Ж.Корея) - 1:3 (1:1)

Голлар: Ола Тойвонен (29) -

Сесинья (31), Хванг Сун Мин (51), Эдгар Сильва (61).

«ГУАНЖОУ ЭВЕРГРАНД» (Хитой) - «САНФРЕЧЧЕ ХИРОСИМА» (Япония) - 2:0 (2:0)

Голлар: Талиска (19), Паулиньо (26).

* ОЧЛ гуруҳ босқичида 7-марта ўйнаётган «Мельбурн Виктори»  илк турда 3-марта мағлубиятни тан олди.

* «Тэгу» - жорий мавсум дебютант­лари орасида ғалаба қозонган ягона клуб. Ж.Корея жамоасининг ОЧЛдаги 2-голи 28 ёшли ярим ҳимоячи Хванг Сун Мин ҳисобига ёзилди. Қизиғи, у 2015 йилдан буён бутун мавсум давомида 1тадан ортиқ гол уролмаяпти.

* Талиска - «Гуанжоу Эвергранд»нинг ОЧЛ-2019даги илк голи муаллифи. У ўтган мавсум «Бешиктош» учун ЕЧЛ­да 4та гол урганди.

* «Санфречче Хиросима» илк ўйинда биргина легионерга таянди - Дуглас Виейра (Бразилия). Рақиб - «Гуанжоу Эвергранд» сафида эса 4 нафар хорижлик майдонга тушди.

2-тур. 12 март (сешанба)

«САНФРЕЧЧЕ ХИРОСИМА» -

«МЕЛБУРН ВИКТОРИ»

«ТЭГУ» - «ГУАНЖОУ ЭВЕРГРАНД»

 

«G» ГУРУҲИ

«ЧОНБУК МОТОРС» (Ж.Корея) - «ПЕКИН ГУОАН (Хитой) - 3:1 (1:1)

6 март. Чонжу. Jeonju World Cup Stadium стадиони. 8566 томошабин.

Бош ҳакам: Азиз Асимов

 (Ўзбекистон).

Голлар: Хан Гёвон (14), Ли Донг Гук (48), Ким Син Ук (71) - Чан Сичжэ (41).

Огоҳлантиришлар: Ли Донг Гук (19) - Ким Мин Жа (54), Ли Лэй (66), Ван Ганг (70).

«УРАВА РЕДС» (Япония) -

«БУРИРАМ ЮНАЙТЕД» (Таиланд) - 3:0 (0:0)

6 март. Саитама. Saitama Stadium 2002 стадиони. 20056 томошабин.

Бош ҳакам: Ёқуб Саид Абдулло (Уммон).

Голлар: Томоаки Макино (50), Дайки Хашиока (75, 88).

Огоҳлантириш: Нарубадин (43, Б.).

 * Ҳамюртимиз Азиз Асимов ОЧЛ­да 3-мавсумини қарши олди. Унинг турнирдаги дебюти 2017 йилнинг 26 апрелига тўғри келганди.

* «Урава Редс Даймондс» ОЧЛга 3-марта йирик ҳисобли ғалаба билан киришди: 2007 йил - 3:0, 2017 йил - 4:0 ва  2019 йил - 3:0.

2-тур. 13 март (чоршанба)

«БУРИРАМ ЮНАЙТЕД» -

«ЧОНБУК МОТОРС»

«ПЕКИН ГУОАН» - «УРАВА РЕДС»

 

«H» ГУРУҲИ

 «СИДНЕЙ» (Австралия) - «УЛЬСАН ХЮНДАЙ» (Ж.Корея) - 0:0

6 март. Сидней. Netstrata Jubilee Stadium стадиони. 4039 томошабин.

Бош ҳакам: Ҳамис ал Куварий (Қатар).

Огоҳлантириш: Зулло (76, С.).

«ШАНХАЙ СИПГ» (Хитой) -

«КАВАСАКИ ФРОНТАЛЕ» (Япония) - 1:0 (0:0)

6 март. Шанхай. Shanghai Stadium стадиони. 22777 томошабин.

Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳассан (БАА).

Гол: Халк (89-пен.).

«Шанхай СИПГ»: Ян Жунлин, Ван Шенчао, Каи Хуикан (Лин Чуангйи, 85), Оскар, Элкесон, Халк (Ли Шенлонг, 90}2), Лю Венжун, Вей Зен, Ю Хай, Одил Аҳмедов, Хе Гуан (Фу Хуан, 8).

Огоҳлантиришлар: Хасегава (27), Курумая (43), Нара (69, К.).

* «Сидней» ОЧЛда 5-мавсумини бошлади. Бу клуб 2011 йилги стартда ҳам ўз майдонида Ж.Корея вакили («Сувон Блюуингз») билан дуранг қайд этганди - 0:0.

* 2016 йили «Зенит»дан 55 млн. еврога сотиб олинган «Шанхай СИПГ» юлдузи Халк ОЧЛда 13-голини нишонлади. Бразилияликнинг 8та голи охирги 10та ўйинига тўғри келмоқда.

* «Шанхай СИПГ» ОЧЛдаги илк мавсумидаёқ (2016 йил) чорак финалга чиққанди. Умуман олганда, Одил Аҳмедов жамоаси турнирда қатнашган Хитойнинг 15та вакили орасида ўйинлар сони (34та) бўйича 5-ўрин, ғалабалар ҳисоби (20та) борасида эса 3-ўринда.

2-тур. 13 март (чоршанба)

«УЛСАН ХЮНДАЙ» -

«ШАНХАЙ СИПГ»

«КАВАСАКИ ФРОНТАЛЕ» - «СИДНЕЙ»

 Ҳафта қаҳрамони. «Урава Редс Даймондс» ҳимоячиси Дайки Хашиока 1999 йилнинг  17 май куни Саитамада туғилган. Шу клуб академияси тарбияланувчиси. 2017 йилнинг 30 августида Япония кубоги доирасида «Серезо Осака»га қарши кечган ўйинда дебют қилган. 2017 йилги ОЧЛ ғолиби, 2018 йилги Япония Императори кубоги соҳиби. Ўтган мавсум клуб сафида 25 марта майдонга тушди. Япония ёшлар термаси (U-19) аъзоси.

Фаррух ФАЙЗИЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz