Қайднома

Қидирув

«НАВБАҲОР» ЧЕМПИОН» - ШУ СЎЗ КЕРАК...

«НАВБАҲОР» ЧЕМПИОН» - ШУ СЎЗ КЕРАК...

  13.03.2019 04:17
  0
  266
«НАВБАҲОР» ЧЕМПИОН» - ШУ СЎЗ КЕРАК...

Ўтган мавсум ҳар қачонгидан сийлади тақдир,

Барча грандларни қақшатдинг ахир.

Яна бир такрорла, имконинг қидир,

«Навбаҳор» чемпион» - шу сўз керак.

 

Стадион лиқ тўла, йўқдир бўш ўрин,

Ғолиблик қўшиғин куйлаб ўспирин.

Мавсум якунин кутиб энтикар ширин,

«Навбаҳор» чемпион» - шу сўз керак.

 

Ҳайқирсанг, самолар титрагай дир-дир,

«Навбаҳор» курашса, ҳар нега қодир.

Истайман, шу ишинг бўлсайди содир,

«Навбаҳор» чемпион» - шу сўз керак.

Меҳмондўст, қўли очиқ, сахийдир халқим,

Бу кунлар яқиндир, эртак дейди ким?

«Каптива» ё «Кобальт» минишар балким,

«Навбаҳор» чемпион» - шу сўз керак.

 

Ишонч деворлари суясин энди,

Аутсайдер деганлар уялсин энди.

Ғалаба навоси янграсин энди,

«Навбаҳор» чемпион» - шу сўз керак

 

Ютуғинг бўй чўзсин, кенг само,

Фақат олтинни қиламиз даъво.

Кумуш, бронза ҳам ёмонмас, аммо

«Навбаҳор» чемпион» - шу сўз керак.

Бахтиёр ҲАСАНОВ, Поп тумани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz