Қайднома

Қидирув

Миллиард - ўтин... «ПСЖ» ЧЛ ЙЎЛИДА ҚАНЧА САРФЛАМОҚДА?

Миллиард - ўтин... «ПСЖ» ЧЛ ЙЎЛИДА ҚАНЧА САРФЛАМОҚДА?

  13.03.2019 00:40
  0
  800
Миллиард - ўтин... «ПСЖ» ЧЛ ЙЎЛИДА ҚАНЧА САРФЛАМОҚДА?

Агрессив трансфер сиёсати ҳам Лига 1 грандига халқаро майдонда сезиларли наф келтираётгани йўқ. Эслатиш керак, «ПСЖ» мавсум-2010|2011да ўз мухлисларига чинакам асабий танглик тақдим этганди: парижликлар ички чемпионатда бемалол 3-ўринни эгаллашлари мумкин эди, аммо якунда «Лилль» ва «Сент-Этьен» клублари билан очколарни бўлишиб олиб, 4-қаторга сурилишган. Шу тариқа «ПСЖ» глобал инқилобга юз тутди. Аниқроғи, 2011 йилнинг 31 май куни Qatar Sports Investments жамғармаси «Жермен»нинг 70 фоиз акциясини сотиб олгач, клуб учун мутлақо янги давр бошланди.

 «ПСЖ» тепасига келган шайхлар клубни дарҳол чемпионликка яқинлаштиришди. Яъни «ПСЖ» мавсум-2011|2012 якунида 2-ўринга жойлашди (3 очко кўп жамғарган «Монпелье» сенсацион равишда «олтин»га бурганди). Кейинги мавсумда эса парижликлар тахтга чиқишди ва фақат 6 йилдан кейин чемпионлик пойгасида «Монако»ни олдинга ўтказиб юборишди.  Бироқ ушбу мегалойиҳанинг бош мақсади бошқа - еврокубок. «ПСЖ» айни шу масалада катта муаммоларга учрамоқда. Ваҳоланки, қатарлик шайхлар 8 йил давомида трансферларнинг ўзига нақ 1 миллиард 149,7 миллион евро ажратишди:

Мавсум-2011|2012 - 107,7 млн. евро (бош харид - Хавьер Пасторе, 42 млн. евро)

Мавсум-2012|2013 - 151 млн. евро (бош харид - Тьяго Сильва, 42 млн. евро)

Мавсум-2013|2014 - 135,9 млн. евро (бош харид - Эдинсон Кавани, 64,5 млн. евро)

Мавсум-2014|2015 - 49,5 млн. евро (бош харид - Давид Луиз, 49,5 млн. евро)

Мавсум-2015|2016 - 116,1 млн. евро (бош харид - Анхель ди Мария, 63 млн. евро)

Мавсум-2016|2017 - 134,5 млн. евро (бош харид - Юлиан Дракслер, 36 млн. евро)

Мавсум-2017|2018 - 238 млн. евро (бош харид - Неймар, 222 млн. евро)

Мавсум-2018|2019 - 217 млн. евро (бош харид - Килиан Мбаппе, 135 млн. евро)

Қўшимча қилиш жоиз, Мбаппенинг трансфери икки мавсум давомида расмийлаштирилган ва унинг учун жами 180 миллион евро тўланган. transfermarkt.de сайти маълумотлари асосида айтсак, парижликлар бу оралиқда деярли 336,5 миллион еврога футболчи сотишган. Хуллас, «ПСЖ» таркибини созлаш йўлида 1 миллиарддан кўпроқ сарфланган. Шунча сармоянинг натижаси - 21та миллий соврин. Бироқ жамоа халқаро майдонда ҳеч вақо ютгани йўқ. Мана, «ПСЖ» бу сафар ҳам ЧЛда курашни давом эттириш учун зўр имкониятга эга бўла туриб, яна ортга чекинди. Савол - миллиардер-соҳиблар ўз орзулари йўлида яна қанча сарфлашлари керак? Ахир уларнинг миллиардлари халқаро турнирда шунчаки, ўтин бўлиб қоляпти-ку...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz