Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «Ливерпуль» сафарда «Бавария»ни енгиб, мусобақадан чиқариб юборди

ЕЧЛ: «Ливерпуль» сафарда «Бавария»ни енгиб, мусобақадан чиқариб юборди

  14.03.2019 02:53
  0
  508
ЕЧЛ: «Ливерпуль» сафарда «Бавария»ни енгиб, мусобақадан чиқариб юборди

Европа чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «Бавария» ҳамда «Ливерпуль» ўртасидаги жавоб учрашуви ўз поёнига етди.

«Альянц-Арена»да кечган баҳс мезбонларнинг устунлиги остида бошланганди. Аммо инглизлар бироз вақт ўтгандан сўнг ўйин борасида тенгликни юзага келтиришди.

Натижада 26-дақиқага келиб қарши ҳужумга қочган Садио Мане Нойернинг хатосидан сўнг чиройли зарбаси билан ҳисобни очди. Мюнхенликлар ўзларини йўқотиб қўймай олдинга интилишди ва 39-дақиқага келиб мувозанатни тиклашди. Бу вазиятда Матип тўпни ўз дарвозасига жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимда оқилона ўйин кўрсатган Юрген Клопп шогирдлари рақибга имкон қолдиришмади ва Ван Дейк ҳамда Маненинг яна бир голи билан баҳс тақдирини ҳал қилишди.

ЕЧЛ. 1/8 ФИНАЛ (жавоб учрашуви)

«БАВАРИЯ» (Германия) – «ЛИВЕРПУЛЬ» (Англия) - 1:3 (1:1)

14 март, 01:00. «Альянц-Арена»

Голлар: 0:1 – 26 Мане, 1:1 – 39, автогол Матип, 1:2 – 69 ван Дейк, 1:3 – 84 Мане.

Бавария: Нойер, Зюле, Алаба, Рафинья, Хуммельс, Мартинес (Горетцка, 72), Алькантара, Хамес (Саншеш, 79), Гнабри, Рибери (Коман, 61), Левандовски.

Ливерпуль: Алиссон, Матип, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Милнер (Лаллана, 87), Хендерсон (Фабиньо, 13), Вейналдум, Мане, Салах, Фирмино (Ориги, 83).

Огоҳлантиришлар: Фабиньо (43), Матип (63), Алькантара (65), Саншеш (83).

Биринчи ўйин - 0:0


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz