Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «Барселона» ўз майдонида «Лион»га имкон қолдирмади

ЕЧЛ: «Барселона» ўз майдонида «Лион»га имкон қолдирмади

  14.03.2019 03:01
  0
  450
ЕЧЛ: «Барселона» ўз майдонида «Лион»га имкон қолдирмади

Европа чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «Барселона» ҳамда «Лион» ўртасидаги жавоб учрашуви ўз поёнига етди.

«Камп Ноу» стадионида кечган баҳс мезбонларнинг устунлиги остида ўтди ва рақибларига деярли имкон қолдиришмади.

18-дақиқада Лионель Месси пенальтидан фойдаланиб ҳисобни очди. 31-дақиқага келиб, Суарес ажойиб ҳаракатлари билан Коутиньони очиқ дарвоза қаршисига чиқарди. Бразилиялик футболчи ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлимда эса дастлаб францияликлар гол киритишди. 58-дақиқада Лукас Тусарт томонидан киритилган тўп билан «Лион»нинг шашти кўтирилиб кетди. Аммо каталонияликлар бошқа гол уришга имкон қолдиришмади ва аксинча, рақибнинг очиқ нуқталаридан фойдаланиб ҳисобни 5:1 кўринишига келтиришди.

Месси дубль қайд этган бўлса, Пике ва Дембеле яна биттадан голга муаллифлик қилишди.

ЕЧЛ. 1/8 ФИНАЛ (жавоб учрашуви)

«БАРСЕЛОНА» (Испания) – «ЛИОН» (Франция) – 5:1 (2:0)

14 март, 01:00. «Камп Ноу» 92346 томошабин.

Голлар: 1:0 – 17, пенальти Месси, 2:0 – 31 Коутиньо, 2:1 – 58 Тузар, 3:1 – 78 Месси, 4:1 – 81 Пике, 5:1 – 86 Дембеле.

Барселона: тер Стеген, Пике, Альба, Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 83), Лангле, Ракитич, Бускетс, Артур (Видаль, 74), Коутиньо (Дембеле, 70), Месси, Суарес.

Лион: Антони Лопеш (Горжлен, 34), Марсело, Марсал, Менди (Корне, 77), Денайер, Депай (Траоре, 73), Тузар, Фекир, Ндомбеле, Дюбуа, Дембеле.

Огоҳлантиришлар: Марсал (33), Дембеле (45), Лангле (49).

Биринчи ўйин - 0:0


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz