Қайднома

Қидирув

Мираброр Усмонов оғир аҳволда шифохонага ётқизилди...

Мираброр Усмонов оғир аҳволда шифохонага ётқизилди...

  14.03.2019 14:23
  0
  519
Мираброр Усмонов оғир аҳволда шифохонага ётқизилди...

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг собиқ президенти, сенатор Мираброр Усмонов 12 март куни реанимация бўлимига ётқизилган. Бу маълумотни Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манба Kun.uz’га тасдиқлади. 71 ёшли Мираброр Усмонов ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ хасталик сабаб клиникага ётқизилган. Айни вақтда у беҳуш қолмоқда, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун кураш олиб боришмоқда.

Мираброр Усмонов 2005 йилдан буён Олий Мажлис Сенати аъзоси ҳисобланади. У 1990—1992 йилларда Ўзбекистон Савдо вазири, 1992—1994 йилларда «Ўзбексавдо» раиси, 1994—2005 йилларда бош вазир ўринбосари сифатида фаолият юритган.

У 2006—2017 йилларда Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти бўлган, 2013—2017 йилларда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ҳисобланган.

Эслатиб ўтамиз, Мираброр Усмонов 1 март куни Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисининг биринчи кунида кўриниш берганди...

Ўз навбатида биз  ўзимиз ва ўқувчиларимиз номидан Мираброро Зуфаровичга Оллоҳдан шифо беришини сўраб қоламиз.


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz