Қайднома

Қидирув

"Шерлар" янги футболчиларини таништирди ва...

"Шерлар" янги футболчиларини таништирди ва...

  14.03.2019 20:42
  0
  145

"Пахтакор" сафига келиб қўшилган 8 нафар футболчи Суперлигадаги мавсум бошланиши арафасида таништирилди. Янги мавсум олдидан "Шерлар" сафига 8 нафар футболчи келиб қўшилди. Санжар Қувватов, Акрам Комилов, Сардор Собирхўжаев, Достонбек Ҳамдамов, Одил Ҳамробеков ва Садриддин Абдуллаев жамоамиз билан икки йиллик шартномага имзо чекишган бўлса, Марат Бикмаев шу йил охиригача "Пахтакор" аъзосига айланди. Жавоҳир Сидиқов эса "Қўқон-1912"дан бир мавсумга ижарага олинди.

Ушбу футболчилар "Пахтакор" стадионида клуб академиясининг 2010 йилда туғилган тарбияланувчиларига қарши майдонга тушишди. Сарвар Ҳайдаров мураббийлик қилаётган жами 20 нафар тарбияланувчи асосий таркиб вакилларига қарши беллашувда иштирок этиб, ўз кумирлари билан рақиб сифатида тўп тепиш имкониятига эга бўлишди.

Ўйин якунлангач, янги футболчилар ўз либослари билан кичик фотосессияда иштирок этишди. Бундан ташқари, юртимиз шоу-бизнеси юлдузларидан бири DJ Piligrim "Пахтакор"га бағишланган янги қўшиғини клуб бош директори Дмитрий Адисманга тақдим этди.
***

"Пахтакор" Суперлиганинг 1-тур ўйинига ҳозирлик кўришни давом эттирмоқда.

"Шерлар" Шота Арвеладзе бошчилигидаги мураббийлар штаби билан Суперлиганинг 1-тур беллашувига ҳозирлик кўришда давом этмоқда. "Ал Аҳли" билан Чемпионлар Лигасидаги учрашувдан кейин машғулотлар 13 мартдан бошлаб юборилди. Асосий таркибдаги барча футболчилар машғулотда фаол қатнашишди. Дастлабки жисмоний тестларни топширишга улгурмаган 7 нафар футболчимиз бугун нормативларни муваффақиятли топширишди.

"Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашув 16 март, шанба куни 18:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz