Қайднома

Қидирув

Зайниддин ЗИДАН: «ҲОЗИРЧА ТРАНСФЕРЛАР ҲАҚИДА ГАПИРМАЙ ТУРАМИЗ»

Зайниддин ЗИДАН: «ҲОЗИРЧА ТРАНСФЕРЛАР ҲАҚИДА ГАПИРМАЙ ТУРАМИЗ»

  15.03.2019 12:36
  0
  155
Зайниддин ЗИДАН: «ҲОЗИРЧА ТРАНСФЕРЛАР ҲАҚИДА ГАПИРМАЙ ТУРАМИЗ»

Зайниддин Зиданнинг расман «Реал»га қайтганидан сўнг илк матбуот анжуманига у кутилмаган либосда (пайпоқсиз ва йиртиқ пасонли жинсида) ташриф буюрди. Зизуни Мадридга қайтариш “Аякс”дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг асосий мақсадга айланганди. Хуллас, Зидан “қироллик” клубига навбатдаги қайтишидан сўнг қуйидагиларни сўзлаб берди.


Қайтиши ҳақида

- Бугун барчамиз учун ўзгача кун. Бу ерга қайтганимдан хурсандман ва бу энг муҳими. Умуман олганда, узоққа кетмагандим. Чунки Мадридда истиқомат қиламан. «Реал»ни ҳақиқий ўрнига қайтариш учун эртаданоқ ишга киришаман. Бу катта масъулият.

Мавсумнинг қолган қисми ва келажак режалари ҳақида

- Олдимизда 11та учрашув бор. Вазифамиз - жорий мавсумни яхши якунлаб, кейингисига муносиб тайёргарлик кўриш. Ғалабаларимизни, шу билан бирга, ўтган мавсумдаги муваффақиятсизликларимизни ҳам унутмадим. Биз Ла Лигада ғолиб чиқолмадик, кубокда имкониятни бой бердик. Тўғри, Чемпионлар Лигасида зафар қучдик. Бу яхши. Аммо қандай клубда эканлигимни яхши биламан.

Нима учун кетгани ҳақида

- «Реал»дан кетишимнинг сабаби, ўша вазиятда менга шу керак эди. Ўтган икки ярим йил ичида кўплаб сов­ринларни қўлга киритдик. Футболчилар ҳам ўзгаришларга эҳтиёж сезишаётганди. Бу эгоистик қарор эмасди, кўп ўйладим. Сўнгги тўққиз ойни Мадридда ўтказдим ва куч тўпладим. Энди ушбу буюк клуб билан янги чақирувларга тайёрман.

Бошқа клублар ҳақида

- Менда кўплаб таклифлар бор эди. Аммо «Реал»дан бошқа жамоани бошқаришни истамадим.

Перес уни қандай кўндиргани ҳақида

- Президент менга қўнғироқ қилди. Буни жуда қадрлайман. Мураббийлик фаолиятига қайтишга тайёрман, деб ҳисобладим ва таклифга рози бўлдим. У менга «қайт» деди. Мана қайтдим. Шунчаки, президентнинг таклифига «йўқ» деб жавоб беролмадим. У мен ва футболчилар билан нима бўлганини жуда яхши билади. Шунча соврин ютганингиздан кейин эртами-кеч паса­йиш кузатилади. Бу жараён шу йил юз берди. Албатта, кўп нарса ўзгаради. Кейинроқ президент билан ўтириб, жамоа учун нима қилишимиз кераклигини муҳокама қиламиз. Лекин айни пайтда бунинг мавриди эмас.

Лопетеги ва Солари ҳақида

- Уларни айблай олмайман. Чунки клуб учун, футболчилар учун нимадир қилишга интилишди. Афсуски, ҳаммаси кутилганидек бўлмади. Бу саволга ортиқча жавоб бермоқчи эмасман. Мақсадимиз - келажакка боқиш.

Жамоадаги муаммолар ҳақида

- Мен кўп совринларни қўлга киритган футболчилар ёнига қайтдим. Улар орасида нима ўтганини муҳокама қилмоқчи эмасман. Шунчаки, барчаси олдингидек бўлишига ҳаракат қиламан.

Криштиану ва трансферлар ҳақида

- Бу шу бугун муҳокама қиладиган савол эмас. Олдимизда 11та ўйин бор. Кейин нима бўлишини вақт кўрсатади. Роналду «Реал» тарихининг бир бўлаги ва жаҳоннинг энг яхши ўйинчиларидан бири эканлигини биламиз. Лекин бугун бундай нарсалар ҳақида гапиришнинг мавриди эмас. «Реал» Роналдунинг ўрнини босиш учун кимни сотиб олиши мумкин? Ҳозирча трансферлар ҳақида ўйламадим. Энг муҳими - клубга қайт­ганим.

«Реал» ҳақида

- Мураббийлик қилиш бошқа, «Реал»ни бошқариш мутлақо бошқа нарса. «Реал»да кўп жиҳатларга эътибор бериш керак. Чунки бу клуб жаҳон футболида муҳим ўрин тутади. Мураббий бирданига барчаси ҳақида ўйлаши лозим. Бу ҳақда гапиришимнинг сабаби, бир марта бошимдан ўтган. Энди шуни яна бир бор ҳис қилишни истадим.
***

Marca хабарига кўра, Зидан раҳбарият олдига 6та шарт қўйган ва уларнинг сўзсиз бажарилишини талаб қилган:

-  Жамоани тўлиқ назорат қилиш;

-  Услубига мос бўлмаган футболчиларни сотиб юбориш;

-  Марсело ва Искони таркибда сақлаб қолиш;

-  Неймар трансферидан воз кечиш;

-  Хамес Родригесни орқага қайтармаслик;

-  Мбаппе трансферини амалга оширишга уриниб кўриш.

Перес бу шартларга кўнганидан сўнг, Зидан шартномани имзолаган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz