Қайднома

Қидирув

ЎФФ ва МОҚнинг собиқ раҳбари, Сенатор Мираброр Усмонов вафот этди

ЎФФ ва МОҚнинг собиқ раҳбари, Сенатор Мираброр Усмонов вафот этди

  15.03.2019 08:19
  0
  516
ЎФФ ва МОҚнинг собиқ раҳбари, Сенатор Мираброр Усмонов вафот этди

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг собиқ президенти, сенатор Мираброр Усмонов вафот этди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар берди.

71 ёшли Мираброр Усмонов 12 март куни реанимация бўлимига ётқизилди. У ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ хасталик сабаб клиникага олиб келинганди. Бугун, 15 март куни у ҳаётдан кўз юмди. 

Мираброр Зуфарович Усмонов 1947 йил 4 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. 1978 йилда Самарқанд кооператив институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1961 йилдан 1967 йилгача — Тошкент шаҳридаги «Баҳор» ресторанида ошпаз, 1970 йилда — Тошкент шаҳридаги «Гулистон» ресторанининг ишлаб чиқариш бўйича мудири, 1970 йилдан 1986 йилгача — «Дўстлик» ва «Зарафшон» ресторанлари директори, Тошкент шаҳри ресторанлар трести директори, 1986 йилдан 1990 йилгача — Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг Умумий овқатланиш бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

1990 йилдан 1992 йилгача — Ўзбекистон Республикаси савдо вазири, 1992 йилдан 1994 йилгача — «Ўзбексавдо» компанияси раиси, 1994 йилдан 2005 йилгача — Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари, 2006 йилдан 2017 йилгача - Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти бўлган. 2005 йилдан буён Олий Мажлис Сенати аъзоси. 2013 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти сифатида ишлаган. 

Мираброр Усмонов 1995 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Мақтов ёрлиғи, 2006 йилда «Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил» эсдалик нишони, 2012 йилда Эл-юрт ҳурмати ордени билан мукофотланган. 2017 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

"ИнтерФУТБОЛ" газетаси таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади. Охиратлари обод бўлсин!



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz