Қайднома

Қидирув

«МЮ» – «Барселона» ўртасидаги илк ўйин Англияга кўчирилди

«МЮ» – «Барселона» ўртасидаги илк ўйин Англияга кўчирилди

  15.03.2019 22:47
  0
  627
«МЮ» – «Барселона» ўртасидаги илк ўйин Англияга кўчирилди

ЕЧЛ ¼ финали қуръасига ўзгариш киритилди. «Манчестер Юнайтед» ва «Барселона» ўртасидаги дастлабки ўйин мезбони ўзгарди. Қуръага кўра «Барселона» биринчи ўйинни ўз уйида ўтказиши керак эди, жавоб баҳси эса Манчестерда ўтиши лозим эди.

Бироқ «Манчестер Сити»нинг тақвими «МЮ»ники билан бир хил бўлиб қолгани сабаб, «қизил иблислар»нинг мезбонлиги алмаштирилди. «Манчестер Сити» ўтган мавсум миллий чемпионат турнир жадвалида ҳамшаҳаридан олдинги ўринни эгаллагани учун унинг қуръаси ўзгаришсиз қолдирилди.

Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед» – «Барселона» жуфтлигидаги илк ўйин Англияда бўлади, жавоб баҳси эса «Камп Ноу»да.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz