Қайднома

Қидирув

Шароф Муҳитдинов: «Совринли ўринлар учун курашиш ниятидамиз»

Шароф Муҳитдинов: «Совринли ўринлар учун курашиш ниятидамиз»

  16.03.2019 01:57
  0
  257
Шароф Муҳитдинов: «Совринли ўринлар учун курашиш ниятидамиз»

«Насаф» футбол академияси, мана бир неча йилдирки, терма жамоаларимизга иқтидорли ёшларни етказиб бермоқда. Қарши клуби бу борада юртимизда етакчилардан бири ҳисобланади. Шундай умидли футболчилардан бири - Шароф Муҳитдинов анчадан буён «Насаф»да фаолият юритиб, асосий таркибнинг ажралмас қисмига айланди. Рўзиқул Бердиевнинг ишончини оқлаб, етакчилардан бири бўлди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси ҳисобланган ярим ҳимоячи мухбиримиз билан суҳбатда олимпиячиларнинг сўнгги йиғинидан олган таассуротлари ҳамда «аждарлар»нинг жорий мавсум ўз олдиларига қўйган мақсадлари ҳақида фикр билдирди.

 

- Дастлаб олимпия терма жамоасининг Испания ва Туркияда ташкил этилган йиғинлари хусусида гапирсангиз...

- Барчаси ажойиб. Фақат ижобий фикр билдиришим мумкин. Умуман, йиғин яхши ташкиллаштирилди. Янги мураббийнинг услубига тезроқ мослашишга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, саралаш баҳслари стартигача ҳар тарафлама тайёр ҳолатда бўламиз. Ҳозир «Насаф» билан бор эътиборни Coca Cola Суперлига биринчи тури доираасидаги ўйинга қаратяпмиз. Ички муҳит аъло даражада.

- Любинко Друловичнинг ўйин услубига кўникиш жараёнида қийинчиликлар кузатилмадими?

- Йўқ! Бу борада муаммо сезмадик. Ҳар бир мураббий ўз услубига эга. У хоҳ ҳимоявий, хоҳ ҳужумкор схема танласин, бизнинг вазифамиз уни вақтида ўзлаштириш ва кўрсатмаларни тўғри бажаришдан иборат.

- Испания, сўнг Туркияда ўқув-машғулот йиғини олиб борилди. Ўзингиз ва жамоадошларингизнинг жисмоний ҳолатини қандай баҳолайсиз?

- Жисмоний ҳолатимиз яхши. Тўғри, узоқ парвоздан сўнг толиқишимиз мумкин, лекин тезда тикланиб, чемпионат ўйинларида жамоамга ёрдам беришни истайман.

- Олимпия термаси бош мураббийининг ўйинга ёндашуви қандай?

- Асосан қарши ҳужумдан унумли фойдаланишга эътибор қаратаркан. Юзага келган вазиятларни кўкка совурмаслик ва майдонда бор куч билан ҳаракат қилишни талаб этади. Ўртоқлик учрашувларида мураббий кўрсатмалари асосида яхши ўйин намойиш этдик, деб ўйлайман. Мусобақа давомида қилинган меҳнатлар ўз самарасини беришига ишончим комил.

- Саралаш босқичида бизга рақиблик қиладиган жамоалар хусусида нима дея оласиз?

- Ҳозирги вақтда Осиёдаги барча мамлакатларда футбол ривожланмоқда. Ҳар қандай жамоага ҳурмат руҳида қараш лозим. Менсимаслик ёмон оқибатларга олиб боради. Шунинг учун биз ҳар бир рақиб билан бўладиган ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

- Биламиз, сиз барча чизиқларда ўйнаш қобилиятига эгасиз. Мураббий билан шу масалада алоҳида гаплашдингизми?

- Қаерда ўйнатса, қайси позицияга қўйса, ўша ерда ўйнашга ҳаракат қиламан.

- Равшан Акмаловичнинг борлиги сизларга енгиллик туғдираётган бўлса керак?

- Албатта. Равшан Ҳайдаровнинг борлиги бизга ёрдам берди. У тажрибали мутахассис, ўзбек футболчиларининг нималарга қодирлигини билади ва бу борада жамоа бош мураббийига ҳам кўп тавсиялари асқотиши турган гап.

- «Насаф» бу йил ўз олдига қандай мақсадлар қўйган?

- Футбол мухлислари билишади, таркибимиз сезиларли тарзда ёшарди. Аммо шунга қарамасдан, совринли ўринлар учун курашамиз. Қашқадарё халқи футболни севади. Уларнинг қўллаб-қувватлаши бизга ҳар қандай жамоани таслим этишда кўмак бўлади. Ҳатто ёш таркиб билан ўтган йили ОЧЛда минглаб ишқибозлар қаршисида қитъамизнинг энг кучли жамоалари - «Ал-Садд» ва «Ал-Васл»ни енгиб, «Персеполис» билан дуранг ўйнагандик.

- Европа Чемпионлар Лигасини кузатяпсизми?

- Албатта, бундай турнирлар ҳамиша кўпчиликнинг диққат марказида туради.

- Сизнингча, «Реал Мадрид»нинг омадсизлигига сабаб нима?

- Ўйлашимча, жамоада Криштиану Роналду каби футболчи, Зиданга ўхшаган мураббий етишмади. Авлодлар алмашинуви рўй бераётгани сезилмоқда, жуда кўп ёш футболчиларга тажриба етишмаяпти. Бироқ натижалар қониқарсиз бўлсада, бу улар учун катта фойда бўлмоқда. Бир кун келиб шу ёшлар тўплаб, жамоага наф келтиришади.

А.Искандаров суҳбатлашди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz