Қайднома

Қидирув

«Реал» Хамес Родригес билан хайрлашиш истагида

«Реал» Хамес Родригес билан хайрлашиш истагида

  16.03.2019 12:44
  0
  418
«Реал» Хамес Родригес билан хайрлашиш истагида

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес бир қатор футболчиларини сотиб янгиларини олиш ниятида. El Confidencial нашрининг маълумотига кўра, мадридликлар ҳозирда «Бавария» клубида ижара асосида тўп сураётган ярим ҳимоячи Хамес Родригес билан хайрлашиш истагида.

Мюнхенликлар 2017 йили футболчини 2 мавсумга ижарага олган эди. «Бавария» клуби ижара учун «Реал»га 6,5 миллион евро тўлаб келмоқда ва колумбиялик футболчини 42 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш имкониятига ҳам эга.

Манбанинг таъкидлашича, «Бавария» клуби Хамесни сотиб олмаса «Реал» раҳбарияти футболчини сотувга қўймоқчи. Унинг бошланғич нархи 60 миллион еврони ташкил қилмоқда.

«Бавария» клуби 27 ёшли ўйинчи учун таклифни 15 июнь санасига қадар аниқлаштириши лозим.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz