Қайднома

Қидирув

Адриен Рабьо эркин агентга айланиши мумкин

Адриен Рабьо эркин агентга айланиши мумкин

  16.03.2019 14:52
  0
  144
Адриен Рабьо эркин агентга айланиши мумкин

Франциянинг «ПСЖ» клуби ярим ҳимоячи Адриан Рабьони жамоадан четлатиш ҳақидаги қарорни 27 мартгача узайтирди.

Гап шундаки, парижликлар Европа чемпионлар лигаси доирасида «Манчестер Юнайтед»га ютқазиб қўйиб, мусобақани тарк этганидан кейин Рабьо Инстаграмда Патрис Эвра қўйган суратга лайк босган. Суратда эса футболчи «МЮ»нинг ғалабасидан хурсанд эканини намойиш қилган. «ПСЖ» раҳбарияти яқин кунларда йиғилиш ўтказади ва Адриен билан шартномани бекор қилади.

Рабьо 2018 йилнинг нобярь ойидан бери асосий таркиб сафида машғулот ўтказмаяпти. Футболчи «ПСЖ» билан шартнома имзолашдан бош тортгани учун клуб уни шу тариқа жазолашга қарор қилган эди.

Аввалроқ Рабьо «Барселона» билан музокара олиб бориб, томонлар деярли келишувга эришишганди. Аммо кейинчалик вазиятга футболчининг онаси аралашиб, клубдан кўпроқ пул талаб қилди. Натижада «кўк-анорранглилар» ўз таклифларини қайтариб олишди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz