Қайднома

Қидирув

ПФЛ "Навбаҳор"га 700 млн., "Локомотив"га эса 1 млрд. сўм ўтказиб берди...

ПФЛ "Навбаҳор"га 700 млн., "Локомотив"га эса 1 млрд. сўм ўтказиб берди...

  18.03.2019 17:25
  0
  517
ПФЛ

Хабарингиз бор, 2018 йилги мавсум аввалида Профессионал футбол лигаси совринли ўринларни эгаллаган футбол клубларига маълум миқдорда мукофот пуллари ваъда қилган эди.

Олдинроқ Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби ҳисобига Суперлигада 2-ўринни эгаллагани учун 800 миллион сўм, шунингдек, футзал жамоаси мамлакат чемпионатида 2-ўринни қўлга киритгани учун 200 миллион сўм ўтказиб берилган эди.

Профессионал футбол лигаси клублар бўйнидаги қарздорлик масалалари ҳал бўлишига қараб, рағбатлантирувчи мукофот пулларини ўтказиб боришни режалаштирган.

Ўтган мавсумда Суперлига бронза медалларига эга чиққан Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мавжуд қарздорликларини деярли тўлиқ бартараф этди. Клуб фақатгина Даврон Хошимов олдидаги қарздорликни тўлиқ ҳал этиб улгурмади. Агар мазкур масала яқин вақт ичида ечим топмаса, “Навбаҳор”га нисбатан санкциялар қўлланилиши эҳтимоли бор. Қолган жиҳатлар бўйича клубда қарздорликлар мавжуд эмас.

Шу боисдан “Навбаҳор” клуби ҳам биринчилардан бўлиб мукофот пулларини қабул қилиб олди. Клуб ҳисобига 3-ўрин учун белгиланганидек 700 миллион сўм ўтказиб берилди. 

***
Биласиз, 2018 йилги мавсум аввалида Профессионал футбол лигаси совринли ўринларни эгаллаган футбол клубларига мукофот пуллари ваъда қилган эди.  Профессионал футбол лигаси клублар бўйнидаги қарздорлик масалалари ҳал бўлишига қараб, рағбатлантирувчи мукофот пулларини ўтказиб боришни режалаштирган. Натижада “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Севинч” футбол клублари ўтган мавсум якунлари бўйича қўлга киритган ўринлари учун мукофот пулларини қабул қилиб олишди.

Суперлига-2018 якунида мамлакат чемпионлигига сазовор бўлган Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳисоб рақамига ҳам олтин медаллар соҳибига ваъда қилинган 1 миллиард сўм мукофот пули ўтказиб берилди.  Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қолган барча клубларга ҳам ваъда қилинган мукофот пулларини босқичма-босқич ўтказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz