Қайднома

Қидирув

Про-лига баҳсларига қуръа ташлаш санаси маълум

Про-лига баҳсларига қуръа ташлаш санаси маълум

  20.03.2019 07:34
  0
  311
Про-лига баҳсларига қуръа ташлаш санаси маълум

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу йил ҳам Про-лига мусобақаларини икки гуруҳда ташкил этмоқчи. Шу мақсадда айни пайтда Про-лиганинг А ва В гуруҳида қатнашадиган жамоаларни сараламоқда.   Дастлаб эълон қилинганидек, “Машъал”, “Нефтчи”, “Шўртан”, “Истиқлол”, “Шердор”, “Хоразм” ҳамда “Орол” клублари Про-лиганинг А гуруҳида иштирок этиши белгиланган эди. Улар сафини эса шу кунларда давом этаётган ПФЛ кубоги ғолиби тўлдириши ҳақида хабар бергандик.   Бироқ, сўнгги паллада Нукуснинг “Орол” жамоаси А Про-лигада қатнаша олмаслиги, шу боис уларни B Про-лигага ўтказиш борасида ПФЛга расмий мурожаат билан чиқишди.   Айни пайтда давом этаётган ПФЛ кубоги-2019 мусобақаси ғолиби тўғридан-тўғри А Про-лига йўлланмасига эга бўлади. Про-лиганинг ушбу гуруҳида бўш қолаётган ўринни эса ПФЛ кубоги-2019 финалчиси тўлдирадиган бўлди. Натижада мусобақа финалига йўл олишган “Оқ-тепа” ва “Ифтихор” клублари А Про-лигада иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.   Қайд этиш жоиз, 22 март куни ПФЛ кубогида финал учрашуви ўтказилади. 23 март куни Про-лиганинг А ва В гуруҳларига қуръа ташлаш маросими режалаштирилган, деб хабар беради ПФЛ расмий сайти.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz