Қайднома

Қидирув

АЁЛЛАР ФУТБОЛИДА ЯНГИ РЕКОРД

АЁЛЛАР ФУТБОЛИДА ЯНГИ РЕКОРД

  20.03.2019 15:19
  0
  421
АЁЛЛАР ФУТБОЛИДА ЯНГИ РЕКОРД

Аёллар жамоалари ўртасидаги Испания чемпионатининг «Атлетико» (Мадрид) - «Барселона» учрашувида томошабинлар ташрифи бўйича ўзига хос кўрсаткич қайд этилди. Учрашув Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ўйинга 60739 киши ташриф буюрди. Бу кўрсаткич аёллар клублари футболи учун рекорд натижадир. «Барселона» ушбу ғалабадан кейин мусобақа пешқадами «Атлетико» билан очколар фарқини 3тагача қисқартирди. Чемпионат тугашига яна 6та ўйин қолган. Умуман олганда, аёллар футболидаги томошабинлар ташрифи бўйича рекорд 1999 йилги жаҳон чемпионати финалида ўрнатилган. Ўшанда АҚШ ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги финал учрашуви Лос-Анжелесда - 90185 нафар томошабин гувоҳлигида ўтказилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz