Қайднома

Қидирув

Эртага U-23 Осиё чемпионати саралашидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтади

Эртага U-23 Осиё чемпионати саралашидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтади

  20.03.2019 13:47
  0
  410
Эртага U-23 Осиё чемпионати саралашидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтади

Шу йилнинг 22-26 март кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳслари бўлиб ўтиши ҳақида хабарингиз бор. Мазкур саралаш ўйинларида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ҳиндистон ва Тожикистон терма жамоалари билан куч синашади.

Эртага учта терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Матбуот анжумани соат 14:00да «Пахтакор» стадионида бошланади. Барча турдаги ОАВ ходимларини мазкур тадбирга таклиф этамиз. Матбуот анжуманидан кейин журналистларга мусобақа учун аккредитациялар тақдим қилинади.

Эътиборингизга Тошкентда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳсларининг тақвимини ҳавола қиламиз:

 

«F» гуруҳи

22 март, соат 17:00

Ўзбекистон - Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)

24 март, 17:00

Тожикистон - Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)

26 марта, 17:00

Ўзбекистон - Тожикистон («Пахтакор» стадиони)


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz