Қайднома

Қидирув

Жозе Моуриньо: «Фаолиятимни тиклашга тайёргарлик кўрмоқдаман»

Жозе Моуриньо: «Фаолиятимни тиклашга тайёргарлик кўрмоқдаман»

  20.03.2019 22:11
  0
  425
Жозе Моуриньо: «Фаолиятимни тиклашга тайёргарлик кўрмоқдаман»

«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзда мураббийлик фаолиятини тикламоқчи эканини маълум қилди.

«Мураббийлик билан шуғулланмаётганимга уч ярим ойдан ошди, аммо мен фаолиятимни тиклашга тайёргарлик кўрмоқдаман. Футбол ичида экансан ўзинг учун вақт ажрата олмайсан – гоҳида матбуот анжуманлари, гоҳи ўйинлар, гоҳи видеотаҳлиллар ва кунлик муаммаолар. Шу сабаб, бу ойлар мен учун қайта тикланиш имконини яратди.

Мураббийлик – муҳим касб ва менга ҳар кунлик иш тартиби ёқади. Ишга июн ойидан, мавсум бошланиши арафасида киришмоқчиман.

Менга нима керак ёки керак эмаслигини яхши биламан, шу сабаб, 3-4 таклифни рад этдим. Умид қиламанки, ўзим хоҳлаган ишни топаман», – дейди Моуриньо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz