Қайднома

Қидирув

Германия ўртоқлик учрашувида Сербия билан дуранг ўйнади

Германия ўртоқлик учрашувида Сербия билан дуранг ўйнади

  21.03.2019 08:12
  0
  455
Германия ўртоқлик учрашувида Сербия билан дуранг ўйнади

ФИФА кунларидан фойдаланиб бир нечта терма жамоалар ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишди.

Германия термаси Сербияга қарши баҳс олиб борди. «Фольксваген-Арена»да кечган баҳсда дуранг натижа қайд этилди. 12-дақиқада Лука Йович серблар термасидаги илк голини урган ҳолда меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 69-дақиқада Леон Горетцка мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Яна бир ўйинда Уэльс термаси Тринидад ва Тобагога қарши баҳс олиб борди. 92-дақиқада Бенджамин Вудбёрн киритган тўп ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ

ГЕРМАНИЯ – СЕРБИЯ 1:1 (0:1)

Голлар: 0:1 – 12 Йович, 1:1 – 69 Горетцка.

Германия: Нойер (тер Стеген, 46), Клостерманн (Керер, 90), Та, Зюле, Киммих, Брандт (Горетцка, 56), Гюндоган, Сане (Шульц, 90), Хавертц (Ройс, 46), Хальстенберг, Вернер.

Сербия: Дмитрович, Миленкович, Богосовац (Митрович, 80), Рукавина, Спайич, Максимович (Йовичич, 88), Гачинович (Радонич, 62), Лазович (Живкович, 79), Милинкович-Савич (Лукич, 62), Ляйич, Йович (Павков, 71).

Четлатиш: Павков (90).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz