Қайднома

Қидирув

ГОЛ - ФУТБОЛ ЖОЗИБАСИ

ГОЛ - ФУТБОЛ ЖОЗИБАСИ

  22.03.2019 03:27
  0
  347
ГОЛ - ФУТБОЛ ЖОЗИБАСИ

Бу йил Ўзбекистон Суперлигаси ва Қозоғистон Премьер-лигаси ўйинлари старти бир вақтга тўғри келди. Шу боисми, беихтиёр икки чемпионат натижаларини ўзаро таққослагим келди. Биздаги дастлабки 6та учрашувдан 5тасида дуранг қайд этилди, Қозоғистонда эса 6та баҳсда ҳам қайсидир жамоа ғалаба қозонди. Демакки, муросасизлик бўйича устунлик Суперлига томонида. Лекин голлар масаласи... Қаранг, бизда 6та учрашувда 3 хил ҳисоб қайд этилди - 0:0, 1:1, 2:1. Жами 11та гол. Қозоғистонда ҳисоблар хилма-хил - 5:1, 3:0, 2:0, 1:0, 4:1. Жами  20та гол. Қисқаси, қўшниларимиз биздан деярли икки баравар кўп гол кўришди. Ҳеч кимга сир эмас, мухлисларга ҳужумкор футбол ёқади, қанча кўп гол урилса, шунча яхши. Тўғри, 1та тур натижаси юзасидан хулоса чиқариш ярамайди. Аммо мураббийларимизга озгина тавваккалчилик хислати етишмаётгани ҳам айни ҳақиқат. ПФЛ мухлисларни стадионларга қайтариш йўлида турли чора-тадбирларга қўл ураётган паллада клублар ҳам бунга ҳисса қўшиши керак. Демоқчиманки, шароитлар қанчалик яхшиланмасин, агар ўйин томошабоплиги ошмаса, бундан самара чиқиши қийин. Гол - футбол жозибаси эканлигини унутмайлик!

Мардон САЛОМОВ, Жиззах тумани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz