Қайднома

Қидирув

УЕФА Неймарга нисбатан иш очди

УЕФА Неймарга нисбатан иш очди

  24.03.2019 08:49
  0
  392
УЕФА Неймарга нисбатан иш очди

УЕФА «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Неймарнинг устида тартиб-интизом ишини очди.

Унга нисбатан Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал «Манчестер Юнайтед» жамоасига қарши ўйиндан кейин расмий шахслар номига айбловлар билдиргани сабабли иш очган.

Франция жамоаси меҳмонлар ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда пенальтидан киритилган гол туфайли мусобақани тарк этган эди.

Бош ҳакам Дамир Скомина «ПСЖ» ҳимоячиси Кимпембенинг қўлига тўп текканини VAR тизими ёрдамида аниқлади ва 11-метрлик белгилади.

Неймар эса ушбу ўйинни жароҳат туфайли ўтказиб юборди. Ўйин охирида у инстаграм орқали лавҳада ҳакамларни кескин танқид қилди.

13 март куни УЕФА суриштирув ишларини бошлагани ҳақида хабар берган эди ва бугунга келиб Неймарга нисбатан айбловлар эълон қилинди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz