Қайднома

Қидирув

Италия ўз майдонида Финландияга имкон қолдирмади

Италия ўз майдонида Финландияга имкон қолдирмади

  24.03.2019 03:51
  0
  436
Италия ўз майдонида Финландияга имкон қолдирмади

Евро-2020 саралашининг 1-туридан ўрин олган Италия – Финландия учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Фриули»да кечган баҳсда мезбонлан ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Мезбонлар учрашув аввалида ҳисобни очишга муваффақ бўлишди, Николо Барелла ўзининг аниқ зарбаси билан жамоасини олдинга олиб чиқди. Голдан сўнг майдон эгалари темпни бироз туширишди ва танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади.

74-дақиқада Мойзе Кин ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди ва шу ҳисоб ўйин охирига қадар ўзгармади.

Гуруҳнинг бошқа ўйинларида Босния ва Герцеговина ўзида Арманистонни қабул қилди. «Грбавица» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар зафар қучишди. Крунич ва Милошевичнинг голларига Генрих Мхитарян ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда жавоб қайтарди. Греция термаси эса сафарда Лихтенштейнга имкон қолдирмади.

Евро-2020 саралаши, 1-тур

Италия – Финляндия 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 7 Барелла, 2:0 – 74 Кин.

Италия – Доннарумма, Пиччини, Бираги (Спинаццола, 90), Бонуччи, Кьеллини, Жоржиньо, Верратти (Дзаньоло, 85), Барелла, Бернардески, Кин, Иммобиле (Куальярелла, 80).

Финляндия – Градецки, Тойвио, Араюури, Вяйсянен, Гранлунд (Сойри, 90), Лод, Пиринен, Спарв, Камара, Хямяляйнен (Лаппалайнен, 70), Пукки (Карьялайнен, 83).

Огоҳлантиришлар: Спарв (63), Верратти (63), Пиччини (81).

 

Босния ва Герцеговина – Армения 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 33 Крунич, 2:0 – 80 Милошевич, 2:1 – 90, пенальти Мхитарян.

 

Лихтенштейн – Греция 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 45 Фортунис, 0:2 – 80 Донис.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz