Қайднома

Қидирув

«Аякс» «Барса»дан 100 «лимон» талаб қилмоқда

«Аякс» «Барса»дан 100 «лимон» талаб қилмоқда

  24.03.2019 12:31
  0
  398
«Аякс» «Барса»дан 100 «лимон» талаб қилмоқда

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳамон «Аякс» марказий ҳимоячиси Маттейс де Лигт трансфери устида ишламоқда. Жумладан, яқинда бўлиб ўтган Европа клублари ассоциацияси (ECA)нинг навбатдаги йиғилишида «Барса» президенти Жозеп Бартомеу амстердамликлар билан 19 ёшли футболчи борасида музокара олиб борган. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашрида маълумот берилди. Айтилишича, де Лигтнинг трансфери учун «Аякс» вакиллари 100 миллион евро талаб қилишган. Олдинроқ «Барселона» бу мақсадга 60 млн. евро ажратгани хабар қилинганди. Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар бунгача «Аякс»нинг истеъдодли ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни харид қилишганди. Футболчи учун Голландия клуби 75 млн евро ҳамда бонуслар тариқасида яна 11 млн. олишлари мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz