Қайднома

Қидирув

Роналду: «Шевченко яхши ишлаяпти»

Роналду: «Шевченко яхши ишлаяпти»

  24.03.2019 14:29
  0
  600
Роналду: «Шевченко яхши ишлаяпти»

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Евро-2020 саралаш босқичи 1-турининг Украинага қарши ўйинидан сўнг Андрей Шевченконинг ишига юқори баҳо берди. Эслатиб ўтамиз, Лиссабондаги «Да Луш» стадионида бўлиб ўтган учрашувда ҳисоб очилмаган эди - 0:0.

«Андрей Шевченко Украина термасида яхши ишлаяпти. Аслида рақибимизда унчалик кўп имконият бўлмади, аммо улар ўз мақсадларига етишди ва уйларига бир очко билан қайтишди. Умуман олганда, ўйин яхши ўтди. Мен майдоннинг турли жойларида ўйнадим ва украин ҳимоячиларнинг бирдамликда кўрсатган қаршиликларига дуч келдим. Чап қанотдаги ҳимоячи бошқаларидан кўра тажовузкордек кўринди. Бу натижани Португалия учун ёмон старт деб баҳоламаган бўлардим. Чунки саралаш энди бошланди ва ҳали ҳаммаси олдинда», — дея футболчининг сўзларини келтиради Footboom.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz