Қайднома

Қидирув

ЛАРС ЛАГЕРБЕК: «ШВЕЦИЯЛИК МУРАББИЙ ВА ФУТБОЛЧИЛАРНИ ЯХШИ БИЛАМАН»

ЛАРС ЛАГЕРБЕК: «ШВЕЦИЯЛИК МУРАББИЙ ВА ФУТБОЛЧИЛАРНИ ЯХШИ БИЛАМАН»

  25.03.2019 03:58
  0
  610
ЛАРС ЛАГЕРБЕК: «ШВЕЦИЯЛИК МУРАББИЙ ВА ФУТБОЛЧИЛАРНИ ЯХШИ БИЛАМАН»

Норвегия терма жамоасини айни пайтда швециялик Ларс Лагербек бошқармоқда. У ФИФА сайтига берган интервьюсида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Скандинавия футболидаги тажриба ҳақида гап кетганида, Лагербекнинг олдига тушадигани йўқ. Ўз мамлакати терма жамоасини деярли 10 йил мобайнида бошқарган мутахассис Исландия термасини тарихда биринчи бор Европа чемпионати (2016)га олиб чиқди. Бунгача Швеция миллий жамоаси билан икки марта (2002, 2006) мундиалга борганди. Шунингдек, 2010 йили Нигерия термасини ҳам жаҳон чемпионатига олиб чиққан. 70 ёшли мутахассис 2017 йили Норвегия термасини қабул қилиб олган.

- 2019 йилда Норвегия терма жамоаси билан ижобий натижаларга эришишга умид қиляпсизми?

- Ҳамма нарсага тайёрман. Гарчи қария бўлсамда, нимадир қилишимга ишонаман. Ҳозирча ишларимиз яхши. Фақатгина бир марта мағлуб бўлдик ва битта ўйинда дуранг қайд этдик. Қолган учрашувларда эса ғалаба қозондик. Умуман олганда, шогирдларимнинг 2018 йилда кўрсатган натижаларидан мамнунман.

- Ўтган йили жамоани қабул қилиб олганингиздан кейин катта ўзгаришлар бўлмаганини айтгандингиз. Унда натижаларнинг ўзгариши сабаби нимада?

- Биринчидан, жамоамиз анча ёш. Агар мен қабул қилиб олганимдан олдинги даврга эътибор берсангиз, қандайдир ўзгаришлар бор. Кўплаб футболчиларнинг қарашлари ўзгарди. Мен келганимда жамоа ёмон аҳволда эди ва танқидлар ботқоғига ботиб қолганди. Айрим жиҳатларни ўзгартирдик ва натижа ҳам аста-секин келмоқда.

- Фалсафангизни ўзгартирдингизми?

- Футболдаги қарашларим ўзгаришсиз қолди. Худди 1998 йили Швеция термасини қабул қилиб олган давримдаги каби.

- Бош мураббий сифатидаги қарашларингиз қанчалик муҳим?

- Раҳбар эканлигингизни унутмаслигингиз лозим. Чунки футболчиларнинг ҳолати сизга боғлиқ бўлади.

- 2018 йил сиз учун яхши якунланди. 2019 йилдаги дастлабки ўйинларингизни эса Испания ва Швецияга қарши ўтказасиз...

- Ҳа. Лекин ўтган ўйинлар ҳам осон кечмади. Бир тарафдан, 2019 йилни Испанияга қарши баҳс билан бошлаган ҳам яхши. Ҳозир ҳеч ким очко олишимизга ишонмаяпти. Швецияга қарши ўйинимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, ўзим швециялик бўлганим учун ушбу жамоадаги мураббийлар ва футболчиларни яхши биламан. Шу жиҳатларни инобатга олсак, бу қарама-қаршилик ўзгача бўлади. Футбол тарафлама бу қизиқ. Аммо шахсий маънода, Швециядан кўра бошқа жамоага қарши ўйнашни маъқул кўрардим.

- Олдинлари Исландия терма жамоаси билан Швецияга қарши ўйнагансиз. Аммо бу сафаргиси расмий бўлади.

- Тўғри, олдин фақат ўртоқлик учрашувларида тўқнаш келганмиз. Мураббий сифатида шогирдларингиз ҳар қандай ўйинга 100 фоиз тайёр бўлишини истайсиз. Умуман олганда, Швецияга қарши ўйинни интизорлик билан кутяпман. Умид қиламанки, бўлажак учрашувда ғалаба қозонамиз.

- Норвегия ва Швециянинг спортдаги ўзаро кураши ҳақида қандай фикрдасиз?

- Бунинг ажабланарли жойи йўқ. Айниқса, Скандинавияга хос спорт турларида. Умуман, Норвегия ва Швеция расмий ўйинларда охирги марта 1978 йилги жаҳон чемпионатининг саралашида тўқнаш келишган. Бу ҳам мен учун янгилик. Футболни оладиган бўлсак, Швеция ҳамиша Норвегияга укасидек муомалада бўлган. Бу сафар уч очко олиб, улардан яхшироқ эканлигимизни исботламоқчимиз.

- Жорий йилдаги биринчи ўйинингизни замонанинг энг яхши мураббийларидан бири бўлган Луис Энрикега қарши ўтказасиз. У ҳақда қандай фикрдасиз?

- Энрикенинг клуб футболида қилган ишларига тасанно айтиш керак. Аммо мен ҳурмат қиладиган мураббий бу - Пеп Гвардиола.

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz