Қайднома

Қидирув

Ана холос: Чайналган сақичга 455 минг евро...

Ана холос: Чайналган сақичга 455 минг евро...

  28.03.2019 09:12
  0
  467
Ана холос: Чайналган сақичга 455 минг евро...

Машҳур Алекс Фергюсон чайнаган сақич аукционда сотилди. Қанчага? 455 минг еврога! Ишониш қийин! Битта ҳолат тушунарсиз - харидор уни нима қилади? Шотландиялик сэр Алекс «МЮ»ни нақ чорак асрдан кўп вақт, аниқроғи, 27 йил давомида бошқарган. Агар мураббийлар мэтри ҳар бир учрашувда 1тадан сақич чайнаган бўлса ҳам, уларнинг қолдиғидан «тоғ» ҳосил қилиш мумкин... Мана, Англиянинг обрўли нашрларидан бири - Sport Bible журналистлари Ферги Манчестер клубидаги бутун фаолияти давомида тахминан 3 минг қути сақич чайнаганини ҳисоблаб чиқишди. Қойил-ей...

 2013 йили «Вест Бромвич»га қарши кечган ўйин Алекс Фергюсон учун «МЮ» бошқарувидаги охиргиси бўлди. Айни шу хайрлашув учрашувидан олдин клуб тимсоли хизмат кўрсатган мураббийга сақичга тўла катта қути совға қилганди. Сэр Алекс эса ўйин давомидаёқ қутини бўшатди - майдонда жуда асабий «жанг» борганди. Эртасига eBayда алоҳида эълон  пайдо бўлди: «Фергюсоннинг охирги ўйинда чайнаган сақичи сотилади - нодир эсдалик». Ҳа, ерга ташланган сақич бўлагини олиб қўйган устамон фанат оз-моз пул ишлаб олиш илинжидами, уни аукционга қўйди. Қарангки, бу ғоя самара берди: чайналган сақич баҳоси вақт ўтиши билан ошиб борди ва 6 йилдан кейин 390 минг фунт стерлинг (455 минг евро)га етди. Ақлга сиғмас рақам... Ўз ўрнида қўшимча қилиш жоиз, савдодан тушган маблағнинг катта қисми «Манчестер Юнайтед» хайрия жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz