Қайднома

Қидирув

Клоппнинг «Ливерпуль»даги муваффақиятли ва муваффақиятсиз трансферлари (фотогалерея)

Клоппнинг «Ливерпуль»даги муваффақиятли ва муваффақиятсиз трансферлари (фотогалерея)

  31.03.2019 08:44
  0
  670
Клоппнинг «Ливерпуль»даги муваффақиятли ва муваффақиятсиз трансферлари (фотогалерея)

Юрген Клопп «Ливерпуль» бош мураббийи сифатида иш бошлаганидан буён кўп нарса ўзгарди - ўйин услуби ва албатта, ижрочилар ҳам.

Германиялик мутахассис ўтган давр мобайнида 17 нафар футболчини мерсисайдликлар сафига қўшди - ушбу харидларнинг ҳаммасини ҳам омадли дейиш мушкул. Ваҳоланки, бу рўйхатга асосий таркиб учун сотиб олинмаган Камил Грабар, Ки-Яна Хувер ҳамда Нэт Филлипс қўшилмаган.

Хўш, Клопп даврида амалга оширилган муваффақиятли ва муваффақиятсиз 17та трансфер билан танишмоқчимисиз? Унда қуйидаги фотожамланмага эътибор қаратинг.

17. ЛОРИС КАРИУС

Германиялик дарвозабоннинг сўнгги ўринда жойлашгани ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаса керак.

16. АЛЕКС МАННИНГЕР

Тажрибали кипер «Ливерпуль» сафида бирорта ўйин ўтказмаган бўлсада, 16-поғонани эгаллади.

15. СТИВЕН КОКЕР

Клопп Кокерни сотиб олдию, ҳужумга ташлади - нега? Афтидан, оммани ҳайрон қолдирмоқчи бўлган.

14. ДОМИНИК СОЛАНКЕ

Умумий ҳисобда битта гол, Англия термасида битта ўйин - ва 15 млн. фунт даромад. Ёмон эмас.

13. РАГНАР КЛАВАН

Арзон, тажрибали футболчи «Ливерпул»га ўтишини лотереяда ютуқ ютишга тенглаштирганди.

12. МАРКО ГРУИЧ

Клоппнинг «Ливерпул»даги илк хариди «қизиллар» сафида 14та ўйин ўтказгач, ижара асосида бошқа жамоаларда тўп сурди.

11. НАБИ КЕЙТА

«Қизиллар» бу футболчининг келишини 12 ой кутишди. Аслида, шунга арзирмиди?

10. ЖОЭЛЬ МАТИП

Матип ҳақида ижобий ёки салбий фикр билдириш жуда мушкул, бироз ўйлаб кўришга тўғри келади.

9. ЖЕРДАН ШАКИРИ

Ортиқча босимсиз, катта ишонч билдирилмаган бу харид орқали таваккалга йўл қўйилмади, ранжиганлар ҳам йўқ.

8. АЛЕКС ОКСЛЕЙД-ЧЕМБЕРЛЕН

Собиқ «канонир» «Энфилд»га кўникишга кўп вақт сарфлади ва якунда яхши формага кириб, мухлисларни хурсанд қилди.

7. ФАБИНЬО

Старт осон бўлмади, аммо ҳозир Фабиньо «Ливерпуль» учун беназир футболчига айланди.

6. АЛИССОН БЕКЕР

Унинг Кариус эмаслиги асосий устунлиги бўлса, маҳоратли дарвозабон эканлиги таҳсинга сазовор.

5. ЖОРЖИНЬО ВЕЙНАЛДУМ

Бу футболчига етарлича баҳо берилмаётгани кўп таъкидлангани сабабли, у фақатгина 5-ўринни эгаллади.

4. САДИО МАНЕ

У кўплаб голлар уради ва муваффақиятни бошқа ҳамкасбларидан кўчирма олган ҳолда нишонлайди, чиройли кулади. Уни яхши кўрмай бўладими?

3. ВИРЖИЛ ВАН ДЕЙК

Фанатлар уни узоқ кутишди. Трансфер амалга ошганидан кейин эса ван Дейк ўзига сарфланган пулларга арзишини дарҳол исботлади.

2. МУҲАММАД САЛОҲ

Мисрлик футболчининг ўрнига дастлаб Юлиан Брандт номзоди кўрилганди. Аммо спорт директори Майкл Эдвардс «фиръавн»га эътибор қаратишга ундади. 89та ўйин, 64та гол, 24та самарали узатма. «Ўхшамаган мавсум»да ҳам сермаҳсуллик бўйича уни фақат Агуэро ортда қолдиряпти, холос.

1. ЭНДРЮ РОБЕРТСОН

Бугунги кунда ўз позициясидаги энг яхши футболчилардан бири учун «Ливерпуль» атиги 8 млн. фунт тўлаган! Бу Бенжамин Менди транфсерига ажратилган сумманинг 15,4 фоизи дегани.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz