Қайднома

Қидирув

Одилдан серия ёки легионерларимизда нима гаплар?

Одилдан серия ёки легионерларимизда нима гаплар?

  02.04.2019 01:40
  0
  801
Одилдан серия ёки легионерларимизда нима гаплар?

Охирги 3та ўйинда 3та гол. «Шанхай СИПГ» клуби Хитой Суперлигаси 3-турида «Хэбэй Чайна Форчун» меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Диққатни тортадиган томони, меҳмонларга ғалаба келтирган голга 80-дақиқада ҳамюртимиз Одил Аҳмедов муаллифлик қилди. Алоҳида таъкидлаш керак, миллий жамоамиз сардори «Шанхай СИПГ»нинг Хитой чемпионати доирасидаги охирги 3та ўйинидан буён майдонни голсиз тарк этмаяпти. Аниқроқ айтсак, ўтган мавсумнинг сўнгги  туридан ўрин олган учрашувда гол урган ҳамюртимиз янги чемпионат ҳисобидан ортда қолган 2та ўйинда ҳам рақиблар дарвозасини нишонга олди. Одилнинг «Хэбэй Чайна Форчун»га қарши баҳсда тўлиқ 90 дақиқа фаол тўп сурганини алоҳида таъкидлаш керак. «Шанхай СИПГ» айни пайт 9 очкога эга ва турнир жадвалини айнан шу жамоа бош­қариб туради.

Қисқа ўйин вақти. Россия Премь­ер-лигаси 21-туридан ўрин олган «Рос­тов» - «Урал» учрашувида мезбонлар ғалаба қозонишди - 2:1. «Ростов» сафидаги Элдор Шомуродов 68-дақиқада захирадан майдонга тушиб, жамоаси ғалабасига озми-кўп ҳисса қўшди. Ҳар ҳолда, ростовликлар ғалаба голини сўнгги лаҳзаларда уришди. Виталий Денисов «Крилья Советов» сафида ниҳоят, яна майдонга тушди ва 60 дақиқа тўп сурди. Бироқ самараликлар ўз мухлислари қаршисида «Арсенал» (Тула)га ютқазиб қўйишди - 0:1. «Оренбург» пешқадам - «Зенит»га айтарли қаршилик кўрсатолмай, Санкт-Петербургдан 1:3 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди. Мазкур муваффақиятсиз баҳсда меҳмон жамоа вакили Вадим Афонин тўлиқ вақт ҳаракатда бўлди.

Атиги 5 дақиқа. Таркибида ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб бораётган «Жубило Ивата» жамоаси Япония чемпионати элит дивизиони 5-турида «Кашима Антлерс»ни қабул қилди. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ўзбекистон терма жамоасига номзод футболчи 85-дақиқадагина Кентаро Мория ўрнига майдонга тушди. 5та ўйинда атиги 3 очко олган «Жубило Ивата» айни пайт Япония чемпионати турнир жадвалида 16-ўринни банд этиб турибди.

Япония иккинчи дивизионидаги легионерларимиз - Достон Турсунов («Ренофа Ямагучи») ва Забиҳилло Ўринбоев («Ямагата») эса майдонга тушишмади. Уларнинг клублари тегишлича «Рюкю» (2:2) ва «Тоиги» (0:0) майдонида дуранг натижа қайд этди.

«Сеул»нинг ишлари яхши. Икром Алибоевнинг янги клуби - «Сеул» Жанубий Корея «К»-лигаси турнир жадвалида ҳамон пешқадамлик қилмоқда. Пойтахтликлар 4-турда «Сангжу Сангму»ни 2:0 ҳисобида доғда қолдириб, ўз очколари сонини 10тага етказиб қўйишди.«Сеул» ўйинига муаммосиз қўшилиб кетган терма жамоамиз ярим ҳимоячиси бу сафар 66 дақиқа тўп сурди. Жанубий Корея иккинчи дивизионига йўл олган Жавлон Иброҳимов «Сувон»нинг «Тэжон Ситизен»га қарши сафар учрашувида тўлиқ вақт ўйнаб, айнан 2:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.

Шукуровсиз ғалаба. БАА чем­пионатида турнир жадвали етакчиси «Шаржа» асосий ярим ҳимоячиларидан бири Отабек Шукуровни маълум муддатга йўқотган бўлсада, «Ал-Жазира»га қарши кечган баҳсда 3 очко олишни эплади. Қизиқарли кураш ва кучли «интрига» остидаги ўйин мезбон жамоанинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан хотима топди.

Сардор «хет-трик»ни эсла... Португалия чемпионатида тўп сураётган Сардор Рашидов маҳаллий Примеродаги 2-ўйинида «хет-трик» қайд этганидан буён ўзини сира кўрсатолмаяпти. Боз устига, унинг клуби - «Нась­онал» кетма-кет мағлубиятга учрамоқда. Жамоа 27-тур ўйинида «Маритиму»га ютқазиб (3:2), турнир жадвалидаги ҳолатини янада оғирлаштириб олди.

А.ҲАМИДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz