Қайднома

Қидирув

Европанинг энг кучли миллий чемпионатлари 2-двизионида кимлар ўйнашяпти?

Европанинг энг кучли миллий чемпионатлари 2-двизионида кимлар ўйнашяпти?

  04.04.2019 07:46
  0
  788
Европанинг энг кучли миллий чемпионатлари 2-двизионида кимлар ўйнашяпти?

Мухлисларни асосан «кўҳна қитъа»нинг энг кучли лигалари қизиқтириши табиий ҳолат. Лекин ўша Англия , Испания ёки Италияда иккинчи ўринда турувчи дивизионларда ҳам ўзгача кураш бориши ўз-ўзидан тайин. Буни иштирокчи жамоалар сафидаги футболчилар ва уларнинг трансфер баҳосидан ҳам билиб олиш мумкин. Хуллас, бугун иккинчи дивизионлар аро «сайр»га чиқишни тавсия этамиз. Бунда элит лига ва унинг ортида турган турнир иштирокчиларининг умумий трансфер суммасини ўзаро таққослаб ҳам кўришингиз мумкин.

АПЛнинг барча футболчилари трансфер суммаси: 8,51 млрд. евро

Чемпионшипнинг барча футболчилари трансфер суммаси: 1,28 млрд. евро (АПЛ суммасининг 15 фоизига тенг)

Чемпионшипда энг қимматбаҳо таркибга эга жамоа: «Сток Сити» - 128,25 млн. евро

Чемпионшипнинг энг қимматбаҳо

10 нафар футболчиси (қ132 млн. евро)

1. Жек Грилиш («Астон Вилла») - 20 млн. евро

2. Жек Батленд («Сток Сити») - 18 млн. евро

3. Жо Аллен («Сток Сити») - 15 млн. евро

    Тэмми Абрахам («Астон Вилла») - 15 млн. евро

6. Жей Родригес («Вест Бромвич») - 12 млн. евро

    Дуайт Гейл («Вест Бромвич») - 12 млн. евро

7. Нил Мопе («Брентфорд») - 10 млн. евро

    Том Инс («Сток Сити») - 10 млн. евро

    Беник Афобе («Сток Сити») - 10 млн. евро

    Жоао Карвальо («Ноттингем Форест») - 10 млн. евро

Яна 2 нафар футболчининг баҳоси 10 млн. еврога яқин: Мейсон Маунт («Дерби Каунти») ва Бритт Ассомбалонга («Мидлсбро»)

 

Чемпионшип - бу алоҳида тарих. Биласизми, бу турнир футболчиларнинг жами трансфер суммаси бўйича Европада 6-ўринда туради. Яъни Чемпионшип фақат кучли бешлик сирасига кирувчи лигалардан орқада, холос. Айнан шундай! Демак, Англия чемпионати иккинчи дивизиони нафақат «кўҳна қитъа», балки жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари элит лигасидан анча қизиқарли ва обрўли. Мисол учун, Чемпионшип ва Россия Премьер-лигасини таққослаб кўриш мумкин. Тасаввур қилинг, Россия чемпионати юқори лигасида ўйнаётган барча футболчиларнинг умумий баҳоси миллион еврога ҳам етмайди, Англия иккинчи дивизиони эса нақ 1,3 «лимон» турадиган ўйинчиларни ўз бағрида жамлаган. РПЛдаги энг қимматбаҳо клуб - «Зенит» (transfermarkt.de маълумотига асосан 166 миллион евро). Чемпионшипнинг нарх бобидаги етакчиси «Сток Сити» эса рус лигасидаги 2та иштирокчидан арзон, холос. Демакки, стокликлар таркиб бўйича Россияда бемалол олий соврин учун кураш олиб боришлари мумкин. Рақамлар бунга далил...

ИСПАНИЯ

 

Примеронинг барча футболчилари трансфер суммаси: 5,68 млрд. евро

Сегунданинг барча футболчилари трансфер суммаси: 342,55 млн. евро (Примеро суммасининг 6 фоизига тенг)

Сегундада энг қимматбаҳо таркибга эга жамоа: «Малага» - 36,55 млн евро

Сегунданинг энг қимматбаҳо

10 нафар футболчиси (қ30 млн. евро)

1. Ману Вальехо («Кадис») - 5 млн. евро

2. Альфред Н~Диайе («Малага») - 4 млн. евро

3. Рафа Мир («Лас-Пальмас») - 3 млн. евро

   Янн Бодигер («Кордоба») - 3 млн. евро

5. Федерико Рикка («Малага») - 2,5 млн. евро

    Серхио Араухо («Лас-Пальмас») - 2,5 млн. евро

    Луис Эрнандес («Малага») - 2,5 млн. евро

    Агер Акетче («Кадис») - 2,5 млн. евро

    Хавьер Онтиверос («Малага») - 2,5 млн. евро

    Адриан Гонсалес («Малага») - 2,5 млн. евро

Яна 4 нафар футболчининг баҳоси 2,5 млн. еврога яқин: Урош Журжевич («Спортинг»), Пау Торрес («Малага»), Дарвин Мачис («Кадис») ва Домингос Дуарте («Депортиво»)

 

Испаниядаги ҳолат мутлақо бошқача. Чемпионшип ва Сегундадаги энг қимматбаҳо футболчиларнинг жами баҳосига қараш кифоя қилади - 132 миллион еврога қарши атиги 30 «лимон». Ўртада катта фарқ бор. Ўзи Испания Ла-лигасида бойлар ва қолганларни ажратиб турувчи улкан «жар»лик бор. Бу мамлакатнинг икки дивизиони ўртасида ҳам яққол кўзга ташланиб турибди. Боз устига, умумий ҳолат тобора ёмонлашмоқда. Мисол учун, бир йилча олдин Сегунданинг Примерога нисбатан ҳиссаси 8,2 фоизга тенг эди, энди эса бу кўрсаткич атиги 6 фоиз...

 

ИТАЛИЯ

 

«А» сериянинг барча футболчилари трансфер суммаси: 4,90 млрд. евро

«В» сериянинг барча футболчилари трансфер суммаси: 336,55 млн. евро («А» серия суммасининг 6,9 фоизига тенг)

«В» серияда энг қимматбаҳо таркибга эга жамоа: «Брешиа» - 37,38 млн. евро

«В» сериянинг энг қимматбаҳо

10 нафар футболчиси (қ44,6 млн. евро)

1. Сандро Тонали («Брешиа») - 15 млн. евро

2. Эндрю Гравиллон («Пескара») - 5 млн. евро

3. Илия Нестеровски («Палермо») - 4 млн. евро

    Хан Кван Сон («Перуджа») - 4 млн. евро

5. Валерио Верре («Перуджа») - 3,5 млн. евро

6. Гастон Бругман («Пескара») - 2,8 млн. евро

    Альфредо Доннарумма («Брешиа») - 2,8 млн. евро

8. Аҳмад Бенали («Кротоне») - 2,5 млн. евро

    Марко Тумминелло («Лечче») - 2,5 млн. евро

    Димитри Бизоли («Брешиа») - 2,5 млн. евро

Яна бир футболчининг баҳоси 2,5 млн. еврога яқин: Жорже Пушкаш («Палермо»)

 

Италиядаги манзара Испания чемпионати умумий ҳолатига ўхшаш: бойлар («Ювентус», «Милан» ва «Интер») тобора бойимоқда, қолган клублар ўз жойида депсиняпти. Бунинг оқибатида икки гуруҳ ўртасидаги фарқ янада йириклашмоқда. Мисол учун, охирги икки мавсумни ўзаро таққослайлик: ўтган йили «В» серияси футболчиларининг умумий суммаси элита баҳосининг 9,5 фоизини ташкил қилганди, ҳозирги кўрсаткич эса 6,9 фоизга тенг. Бу худдики табиий жараёндек. Тўғри, «В» анча орқада қолаётган бўлсада, иккинчи рақамли серияда ҳам бир қатор салоҳиятли ижрочилар бор. Дейлик, «Брешиа»нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Сандро Тонали айни пайт «Ливерпуль» ва «Рома» каби клубларнинг жиддий кузатуви остида турибди. Умуман, келажаги ёрқин бўлиши кутилаётган «Янги Пирло»га «Ювентус», «Интер» ва «Челси» ҳам бефарқ эмас. Баъзи жамоалар вакиллари йигитча масаласида «қалдирғочлар» президентини безовта қила бошлашди, ҳатто. Сандронинг ўзи эса салоҳиятини «Милан»да, Женнаро Гаттузо қўл остида синаб кўрмоқчи. Ҳа, «В» серия Италия футболига яна бир янги юлдуз тарбиялаётган кўринади.

 

ГЕРМАНИЯ

 

Бундеслиганинг барча футболчилари трансфер суммаси:  4,54 млрд. евро

Иккинчи Бундеслиганинг барча футболчилари трансфер суммаси: 406,95 млн. евро (Бундеслига суммасининг 8,9 фоизига тенг)

Иккинчи Бундеслигада энг қимматбаҳо таркибга эга жамоа: «Кёльн» - 79,95 млн. евро

Иккинчи Бундеслиганинг энг қимматбаҳо

10 нафар футболчиси (қ66 млн. евро)

1. Йонас Хектор («Кёльн») - 12,5 млн. евро

2. Антони Модест («Кёльн») - 9 млн. евро

3. Дуглас Сантос («Гамбург») - 7,5 млн. евро

4. Тимо Хорн («Кёльн») - 7 млн. евро

     Хорхе Мере («Кёльн») - 7 млн. евро

6. Орель Мангала («Гамбург») - 5,5 млн. евро

7. Хван Хи Чхан («Гамбург») - 5 млн. евро

8. Рик ван Дронгелен («Гамбург») - 4,5 млн. евро

9. Янн-Фите Арп («Гамбург») - 4 млн. евро

    Жон Кордоба («Кёльн») - 4 млн. евро

Яна 3 нафар футболчининг баҳоси 4 млн. еврога яқин: Доминик Дрекслер («Кёльн»), Луис Шауб («Кёльн») ва Мусса Коне («Динамо» Др.)

 

Бир қарашда, немислар юртида икки лига ўртасидаги баланс нисбатан яхшироқ. Ҳар ҳолда, Испания ва Италиядаги «жар»лик йўқ. Аммо шуниси борки,  Бундеслига 2-нинг ижобий статистикаси ортида асосан ўтган мавсум якунларига кўра, элитадан тушган 2та клуб турибди. Айтиш ўринли, «Кёльн» ҳам, «Гамбург» ҳам дарҳол кучлилар қаторига қайтмоқчи, шунинг учун аввалги таркибини имкон қадар сақлаб қолган. Қаранг, Германия футболи тизимида иккинчи ўринда турувчи турнирда ўйнаётган энг қимматбаҳо 10 нафар футболчининг барчаси айнан «Кёльн» ёки «Гамбург» аъзосидир.

 

ФРАНЦИЯ

 

Лига 1нинг барча футболчилари трансфер суммаси: 3,43 млрд. евро

Лига 2нинг барча футболчилари трансфер суммаси: 272,70 млн. евро (Лига 1 суммасининг 7,9 фоизига тенг)

Лига 2да энг қимматбаҳо таркибга эга жамоа: «Мец» - 24,4 млн. евро

Лига 2нинг энг қимматбаҳо

10 нафар футболчиси (қ20,95 млн. евро)

1.   Ҳабиб Диалло («Мец») - 3,5 млн. евро

2.   Иброҳим Ниане («Мец») - 2,5 млн. евро

3.   Натаэль Жулан («Валансьен») - 2 млн. евро

      Зайниддин Фархат («Гавр») - 2 млн. евро

      Стоппила Сунзу («Мец») - 2 млн. евро

      Жан-Кевин Дюверн («Ланс») - 2 млн. евро

      Стиви Яго («Гавр») - 2 млн. евро

8.   Тьери Амброс («Ланс») - 1,75 млн. евро

9.   Йоан Молло («Сошо») - 1,7 млн. евро

10. Жандо Фюш («Сошо») - 1,5 млн. евро

Яна 10 нафар футболчининг баҳоси 1,5 млн. еврога яқин

 

Лига 2 охирги йил давомида иштирокчилар баҳоси борасида бир неча 10 миллион йўқотди, Лига 1да аксинча, яна ўсиш кузатилди. Хуллас, Францияда ҳам икки дивизион ўртасидаги фарқ ошиб бормоқда. Ажойиб ва ноёб фактга эътибор қаратинг: биргина «ПСЖ» таркибининг нархи Франция чемпионати иккинчи дивизионида ўйнаётган барча футболчилар баҳоси йиғиндисидан 3,5 баравар (!) баланд. Дарвоқе, Лига 2нинг энг қимматбаҳо 10 нафар ўйинчисидан иккиси вақтида Россия Премьер-лигасида фаолият юритган: Стоппила Сунзу ўтган мавсум «Арсенал» (Тула) шарафини ҳимоя қилган бўлса, Йоан Молло олдинроқ «Крилья Советов» ва «Зенит» сафида тўп сурганди.

 

РОССИЯ

 

РПЛнинг барча футболчилари трансфер суммаси: 908,1 млн. евро

ФНЛнинг барча футболчилари трансфер суммаси: 156,15 млн. евро (РПЛ суммасининг 17,2 фоизига тенг)

ФНЛда энг қимматбаҳо таркибга эга жамоа:: «Тамбов» - 10,38 млн. евро

ФНЛнинг энг қимматбаҳо

10 нафар футболчиси (қ8,5 млн. евро)

1. Алексей Евсеев («Химки») - 1 млн. евро

    Александр Сапета («Нижний Новгород») - 1 млн. евро

3. Денис Терентьев («Зенит-2») - 900 минг евро

   Максим Барсов («Сочи») - 900 минг евро

5. Даниил Уткин («Краснодар-2») - 850 минг евро

6. Евгений Шляков («Тамбов») - 800 минг евро

   Олег Ланин («Химки») - 800 минг евро

8. Михаил Игнатов («Спартак-2») - 750 минг евро

   Владимир Обухов («Тамбов») - 750 минг евро

   Николай Зайцев («СКА-Хабаровск») - 750 минг евро

Россия чемпионати иккинчи дивизионидаги клублар ҳолати чакки эмас. Дейлик, элитага нарх бобида яқинлик ҳаттоки, Англиядаги кўрсаткичдан ҳам яхшироқ. Умуман, 17,2 фоиз - бу мутлақо адолатли рақам. Ҳарқалай, ФНЛда «Зенит», «Спартак» ва «Краснодар» каби бойларнинг иккинчи жамоаси ҳам қатнашмоқда.

А.Абдуҳамитов тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz