Қайднома

Қидирув

Tottenham hotspur stadium – КОСМОС!

Tottenham hotspur stadium – КОСМОС!

  06.04.2019 02:59
  0
  632
Tottenham hotspur stadium – КОСМОС!

Лондоннинг «Тоттенхэм» жамоаси учун қурилган янги стадион ниҳоят, фойдаланишга топширилди. Олдин айтилганидек экан - арена жуда чиройли, шинам, жозибали, мафтункор... Қисқаси, ҳаммаси зўр. 62 минг томошабинга мўлжалланган стадион қурилиши 2016 йили бошланган эди. Аммо турли сабабларга кўра, объектнинг фойдаланишга топшириш муддати бир неча марта ортга сурилди. Эслатиш жоиз, «шпорлар» эски арена - «Уайт Харт Лейн»даги охирги ўйинни 2017 йилнинг май ойида ўтказишганди. Диққатга сазовор томони, «МЮ»га қарши кечган ўша баҳсдан сўнг «Тоттенхэм»нинг ҳар бир мухлисига ўзи ўтирган креслони эсдалик учун олиб кетиш имконияти тақдим этилди, тўғри, текинга эмас, 50 фунт стерлинг эвазига. Мавсум-2017|2018 бошида эса, «шпорлар» вақтинча муҳташам «Уэмбли»га кўчиб ўтишди.

 Мана, Лондон клуби раҳбарияти март ойининг охирига келиб, ниҳоят,   ультразамонавий арена дарвозаларини ланг очди. Янги стадиондаги илк учрашувда «Тоттенхэм» ва «Вулверхемптон» жамоалари ёшлар таркиби ўзаро баҳс олиб борди. Диққат қилинг, ёшлар ўртасидаги учрашувни трибуналарда нақ 29 минг мухлис кузатиб борди. «Таърифлашга тил ожиз. Жамоа «Уайт Харт Лейн» билан хайрлашган куни ҳам худди шундай ажиб ҳиссиётни туйгандим, — дея ҳаяжонини яширмади «Тоттенхэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино очилиш маросимида. — Эсимда, ўшанда барчамиз йиғлагандик, ҳозир ҳам кўз ёшимизни зўрға ушлаб турибмиз. Асосийси, орзумиз реалликка кўчди ва бунинг учун биринчи навбатда, жамоа соҳиби Дэниель Левига миннатдорчилик билдиришимиз шарт. Зеро, у 2001 йилиёқ бу орзу рўёбига ишонди. Хуллас, Левининг фидойилиги туфайли бугун янги аренада тўпландик. Шунингдек, клуб раҳбарияти хизматини ҳам эътироф этиш даркор. Барча-барчага катта раҳмат, сизлар давомли олқишга муносибсизлар. Ўз майдонимизда ўйнаш имконияти жамоа, футболчилар ва ҳаттоки, мухлисларга ҳам мисли кўрилмаган даражада  таъсир қилиши ўз-ўзидан аён. Янги уйимизга хуш келибсизлар, бу арена бошқача, албатта. Ҳа, «Уайт Харт Лейн» сеҳрли эди, лекин ҳозирдан ҳис қиляпман - янги стадионимиз жаҳондаги энг яхшисига айланади».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz