Қайднома

Қидирув

Имзосиз ўйин эмас...

Имзосиз ўйин эмас...

  06.04.2019 07:01
  0
  891
Имзосиз ўйин эмас...

«ИнтерФутбол»ни яхши кўраман, айниқса, Муҳаммад Вали мақолаларини севиб мутолаа қиламан. Чунки муаллиф ҳар бир чиқишида долзарб мавзуларни ўртага ташлайди. Аммо газетанинг ўтган сешанба сонида берилган «Имзосиз ўйин» сарлавҳали мақола унча ёқмади. Тушунаман, журналистлар кўпинча танқидий руҳда ёзишлари керак, ахир мақтовлардан наф йўқ. Аммо очиқ тан олиш керак, Муҳаммад ака бу сафар Эктор Купернинг ишига холис баҳо бермабди. Ҳар ҳолда, шахсан мен оддий мухлис кўзи билан терма жамоамиз ўйинидаги ўзгаришларни пайқадим. Эсланг, миллий жамоамиз аввалги бош мураббий (Темур Кападзе эмас, албатта) даврида қандай ночор аҳволга тушиб қолганди... Қўполроқ бўлсада, айтаман, худди ўтмас аррадек, ҳафсалани пир қилганди. Энди бош-қача - ҳужумкорлик ошди, голлар сони кўпайди, демак, олдинга силжиш бор. Хуллас, Купернинг имзоси сезилмаётгани ҳақидаги фикрларга қўшилиш қийин.

-----------------------------------------------------------------------------------------------------

Саҳобжон ДАВЛЕТОВ, Тошкент тумани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz