Ўзбекистон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган бугунги учрашувлар ўз якунига етди.
Биринчи ўйинда «Динамо» Самарқандда «Металлург»ни қабул қилди. Баҳснинг 19-дақиқасида майдон эгалари комбинация ишлатиб рақиб жарима майдонига ёриб киришди, уни Ихтиёр Тошпўлатов гол билан якунлади.
29-дақиқада меҳмонлар станндарт вазиятни голга айлантиришди: Музаффар Музаффаров дарвозабондан қайтган тўпни кучли зарба билан дарвозага қайта жойлаб қўйди.
Иккинчи бўлим ҳам мезбонларнинг фаоллигида бошланди, бироқ бекободликларнинг ҳужумлари кескинроқ кўринди. 65-дақиқада Тумасян яқин масофадан кучли зарба берди, бироқ Ботирали Эргашев мезбонларни муқаррар голдан сақлаб қолди.
77-дақиқада Миркомил Лақоев мезбонларни яна олдинга олиб чиқиши мумкин эди, бироқ унинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди. Сўнгги дақиқаларда мезбонар босимни оширишди ва бу самарасини берди.
Ҳакам томонидан қўшибберилган вақтда майдон эгалари иккинчи голни уришди. Лақоевнинг кучсиз зарбасини қайтаришда дарвозабон хатога йўл қўйди ва ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди.
Иккинчи ўйинда «Навбаҳор» «Бунёдкор»га қарши майдонга тушди. Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтган баҳсда тошкентликларнинг қўли баланд келди.
Меҳмонларнинг ажойиб комбинациясидан кейин рақиб ҳимоячилари қўпол хатога йўл қўйди. Жасур Жалолиддинов осонлик билан дарвозани ишғол қилди. 35-дақиқада мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди, уни Хуршид Ғиёсов аниқ амалга оширди.
64-дақиқада наманганликлар пенальти ишлаб олишди. 11 метрлик жарима зарбасини Касян аниқ бажарди. 79-дақиқада «Навбаҳор» футболчилари ҳисобни тенглаштиришди: Аббосжон Ғуломов жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллади.
Бироқ орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас пойтахтликлар пенальтиишлаб олишди, уни яна Ғиёсов аниқ бажарди ва дублини нишонлади. 87-дақиқада яна пенальти белгиланди, бу сафар «Бунёдкор» дарвозаси томон, бироқ Касяннинг зарбасини Мурод Зуҳуров қайтаришга эришди.
Шу тариқа, «Бунёдкор» қийин кечган баҳсда муҳим уч очкони қўлга киритди ва Суперлига ушбу мавсумида очко тўплай олмаган жамоа қолмади.
COCA COLA СУПЕРЛИГА. 3-ТУР
«ДИНАМО» – «МЕТАЛЛУРГ» - 2:1 (1:1)
Голлар: 1:0 - 19 Тошпўлатов, 1:1 - 29 Музаффаров, 2:1 - 90+2 Лақоев.
Динамо: 1.Ботирали Эргашев, 2.Миркомил Лоқаев, 4.Ҳакимхон Аъламхонов, 6.Акмал Холмуродов (Сирож Ҳамроев, 62), 10.Амиржон Сафаров, 16.Бобур Қосимов, 18.Аббос Шодмонов, 19.Санжар Баратов (Қадамбой Нурметов, 66), 23.Сардор Эминов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 34.Шоҳруҳ Абдураҳмонов.
Металлург: 1.Зафар Сафоев, 5.Аббос Отахонов, 6.Иброҳим Йўлдошев (Сервер Жепаров, 60 (Муҳаммад Исаев, 72)), 10.Исломбек Исоқжонов, 11.Баҳром Абдураҳимов, 17.Музаффар Музаффаров, 18.Шавкат Муллажонов, 28.Станислав Андреев, 30.Андрей Шипилов (Камолиддин Тожиев, 33), 55.Акбар Исматуллаев, 70.Сергей Тумасян.
Огоҳлантиришлар: Музаффаров 23, Аламхонов (69), Андреев (90+5).
--------------------------------------------------------------------------
«НАВБАҲОР» – «БУНЁДКОР» - 2:3 (1:1)
Голлар: 0:1 - 4 Жалолиддинов, 0:2 - 36, пенальти Ғиёсов, 1:2 - 65, пенальти Касян, 2:2 - 79 Ғуломов, 3:2 - 83, пенальти Ғиёсов.
Навбаҳор: 23.Дилшод Ҳамроев, 5.Славко Лукич, 6.Остон Ўрунов, 7.Азим Аҳмедов, 8.Шаҳзод Шайманов (Баҳодир Насимов, 55), 9.Иван Соловёв (Абдужамол Исроилов, 46), 11.Александр Касян, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 55.Ғиёс Комилов, 90.Зафар Тўраев (Аббосжон Ғуломов, 37).
Бунёдкор: 25.Муроджон Зуҳуров, 3.Ислом Қобилов, 4.Сергей Прохоров, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Жасур Жалолиддинов (Суҳроб Иззатов, 56), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Жавоҳир Қаҳрамонов (Абубакир Мўйдинов, 75), 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 17.Санжар Қодирқулов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев (Бобурбек Фарҳодов, 90+1).
Огоҳлантиришлар: Прохоров (7), Аҳмедов (19), Лукич (32), Ўрунов (49), Исроилов (61)
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20